Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски The Guardian талқинига кўра 2020 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Сўровномада собиқ ўйинчи ва мураббийлар, шунингдек, журналистлар (дунёнинг 71 мамлакатидан жами 241 киши) иштирок этди.

Рейтингда «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси иккинчи ўринни олган бўлса, «Ювентус» форварди Криштиану Роналду кучли учликка якун ясади.

Шунингдек, қуйидаги футболчилар топ-10 ликдан жой олди: Кевин де Брюйне («Манчестер Сити»), Садио Мане («Ливерпуль»), Эрлинг Ҳоланд («Боруссия Д»), Килиан Мбаппе (ПСЖ), Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль»), Неймар (ПСЖ) ва Виржил ван Дейк («Ливерпуль»).

2019/20 йилги мавсумда Левандовски «Бавария» билан Германия чемпионати, кубоги ва Суперкубогида ғалаба қозонди. Яна Чемпионлар Лигасида ҳам ғолиб бўлди. Польшалик ҳужумчи ушбу мусобақаларнинг барчасида тўпурарга айланди.

Эслатиб ўтамиз, Роберт ФИФА томонидан 2019/20 йилги мавсум якунлари бўйича The Best совринига ҳам лойиқ кўрилганди. Унда Роналду иккинчи, Месси эса ўринда қайд этилганди.

Топ-100 ликнинг тўлиқ рўйхати билан ушбу ҳаволада танишинг.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар