Бокс бўйича Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўстматов (1-0, 1 КО) 24 декабрь, пайшанба куни Россия пойтахти Москва шаҳрида профессионал рингдаги иккинчи жангини ўтказади.
Ўзбекистонлик боксчига ушбу жангда маҳаллий спортчи Одилжон Соткинов рақиблик қилади. Жанг супер енгил вазн тоифасида (-52,1 кг) бўлиб ўтади.
Жангдан олдин Дўстматов -52,8 кг, Соткинов эса 52,5 кг вазн кўрсатди.
Аввалроқ Ҳасанбойга россиялик Павел Гунченко рақиб бўлиши хабар қилинганди, бироқ жангга бир неча кун қолганда рақиб ўзгарган.
Маълумот учун, Ҳасанбой Дўстматов профессионал боксда 2019 йил 16 ноябрда дебют қилган. Унда Ҳасанбой мексикалик Хесус Сервантес Вильянуэвани 2-раунддаёқ нокаутга учратган.
Жанг Тошкент вақти билан 21:00 да бошланиши кутилмоқда. Жангни ўзбек телеканаллари трансляция қилмайди.
Жангни бу ерда томоша қилиш мумкин — ҳавола.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)