«Тоттенҳэм» Англия Лига Кубоги чорак финалида 23 декабрь, чоршанба куни «Сток Сити»ни мағлубиятга учратди (3:1) ва мусобақа ярим финалига йўл олди.
Бу лондонликлар устози Жозе Моуриньо учун Лига Кубогидаги бешинчи ярим финал бўлади. Финал йўлланмаси учун «шпорлар» Чемпионшип вакили «Брентфорд» билан куч синашади.
Бунга қадар португалиялик мутахассис «Челси» (2004/05, 2005/06 ва 2014/15 йилги мавсум) ва «Манчестер Юнайтед» (2016/17) билан ушбу натижани қайд этганди. Моуриньо жамоалари уларнинг барчасида ғолибликни қўлга киритган.
Агар лондонликлар финалга йўлланма ола билса, ҳал қилувчи баҳсда «Манчестер Юнайтед» — «Манчестер Сити» учрашуви ғолиби билан ўйнайди.
«Сток Сити» — «Тоттенҳэм» учрашувида урилган голларни бу ерда кўриш мумкин — видео.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)