Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Германиянинг CureVac фармацевтика компанияси 22 декабрь куни коронавирусга қарши ўз вакцина синовининг учинчи босқичини бошлашини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Коммерсантъ».

Фото: Global Look Press

Фото: Global Look Press

Учинчи босқич доирасида вакцина Майнц университети тиббиёт маркази ходимларида синовдан ўтказилади. Ушбу босқичда умумий ҳисобда 18 ёшдан ошган 2,5 мингга яқин киши иштирок этади.

CureVac COVID-19 га қарши вакцина устида Паул Эрлих номидаги Вакцина ва биотиббиёт дори воситалари институти (PEI) билан ҳамкорликда ишламоқда. Вакцинанинг ўзи синов натижалари муваффақиятли ўтадиган ва қонуний тасдиқланадиган бўлса, 2021 йилнинг учинчи чорагидан сўнг сотувга чиқади.

Германия ҳукумати ушбу вакцина ишлаб чиқарилишига 300 евро маблағ жалб этган. Европа Иттифоқи эса CureVac’дан 405 миллион доза вакцина буюртма қилиб қўйган. Евроиттифоқ олтита Ғарб компаниялари билан жами 2 миллиард вакцина дозаси учун олдиндан буюртма ҳақида шартномалар тузган, булар AstraZeneca, Sanofi-GSK, Johnson & Johnson, CureVac, Moderna ва BioNTech — Pfizer концернидир.

Эслатиб ўтамиз, Германиянинг CureVac биофармацевтик компанияси ноябрь ойи бошларида коронавирусга қарши вакцина синовларининг иккинчи босқичи муваффақиятли ўтгани ва йил охиригача якуний босқич тугашини эълон қилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар