• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Буюк Британия Франция билан чегаранинг ёпилиши сабабли келиб чиқадиган маҳсулот тақчиллигига тайёрлана бошлади

    Буюк Британия озиқ-овқат етишмовчилигига тайёрланмоқда. Агар Франция коронавируснинг янги турининг тарқалишини тўхтатиш учун Британия билан юк ва йўловчи ташишга тақиқ қўйса, ишлаб чиқарувчилар фаолияти тўхташи мумкин. Бу ҳақда «Интерфакс» маълум қилди.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Франция ҳукуматининг 20 декабрь куни кечқурун эълон қилган қарори билан кунига 10 мингтагача юк машинасини қабул қиладиган Дувр ва Кале каби портлар ўртасидаги савдо-сотиқ тўхтади. Буюк Британия ва Францияни боғлайдиган Евротуннелнинг оператори ҳам барча турдаги юк ва йўловчи ташишни тўхтатди.

    Франция Буюк Британия билан чегарасини 48 соатга ёпди ва саёҳат тақиқи Буюк Британия вақти билан 22 декабрь куни 23:00 да тугайди.

    Шунингдек, Нью-Йорк губернатори Эндрю Куомо авиакомпанияларни Буюк Британиядан келаётган самолётга чиқишдан олдин йўловчиларни коронавирусга текширишга чақирди. British Airways ва Delta Air Lines ушбу тадбирларга аллақачон рози бўлган.

    Sky News хабар беришича, Буюк Британия Франция расмийлари билан юк ташишни тиклаш учун юк машиналари ҳайдовчиларини оммавий тестдан ўтказиш имкониятини муҳокама қилмоқда. 21 декабрь куни Пас-де-Кале шаҳридан Лондонга йўл оладиган 900 дан ортиқ юк машинаси тўпланиб қолган.

    Таъминот билан боғлиқ муаммолар

    «Юк ташишдаги чеклов Рождество байрами фонида янги маҳсулотлар етишмовчилигига олиб келиши мумкин», – дейди Ян Райт, Буюк Британияда жойлашган Food & Drink Federation савдо ташкилоти бош ижрочи директори. «Европалик юк машиналари ҳайдовчилари, агар ҳақиқатан ҳам тақиқ қўйилишидан қўрқса, Буюк Британияга боришни хоҳламайди», – дея иқтибос келтирган The Wаll Street Journal.

    Буюк Британиянинг иккинчи йирик супермаркетлари тармоғи бўлган J Sainsbury PLC, агар вазият ҳал этилмаса, яқин кунларда дўконларида баъзи мева ва сабзавотлар етишмовчилиги кузатилиши мумкинлигини айтди.

    Мамлакатдаги бошқа компаниялар эса Европадаги харидорларга маҳсулот етказиб беролмаймиз, дея хавотир билдирмоқда.

    Британиянинг Engineering аnd Machinery Alliance савдо ташкилоти раҳбари Жек Семплнинг айтишича, кўплаб ишлаб чиқарувчилар захираларга эга, аммо таъминот занжирлари Европа билан шу қадар боғланиб кетганки, ҳозирги вазият хавотирланишга етарлича арзийди.

    Коронавируснинг янги штамми

    Буюк Британияда коронавируснинг янги тури аниқлангани, шу туфайли мамлакатнинг айрим ҳудудларида касаллик тарқалиш суръати тезлашгани ҳақида 14 декабрь куни маҳаллий Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Мэтт Хенкок маълум қилди. Буюк Британия бош вазири Борис Жонсоннинг сўзларига кўра, ушбу турдаги коронавирус аввалгиларидан 70 фоизга юқумлироқ, лекин ундан хавфлироқ эмас.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 20 декабрь куни Британияникига ўхшаш коронавирус Нидерландия, Дания ва Австралияда ҳам аниқланганини эълон қилди. Ҳозирда ташкилот бу штаммни ўрганмоқда.

    Аввалроқ Жанубий Африка Республикаси (ЖАР)да ҳам ўхшаш мутациядаги вирус топилгани ҳақида хабар берилган эди. Вируснинг янги варианти ҳозирги вакциналар ҳосил қиладиган иммунитетдан кучлироқ бўлиши мумкин, деган тахминлар учун ҳозирча бирор-бир асос йўқ. Буюк Британия 8 декабрь куни Ғарб мамлакатлари орасида биринчилардан бўлиб коронавирусга қарши Pfizer ва BioNTech компаниялари томонидан ишлаб чиқилган дори воситаси билан оммавий вакцинация қилишни бошлаган эди.

    Европанинг бир қатор мамлакатлари — Нидерландия, Бельгия, Австрия ва Италия кабилар Буюк Британия билан авиақатновларни тўхтатишини эълон қилиб улгурди. Ирландия, Франция ва Германия, шунингдек, Исроил ҳам шундай қарор қабул қилиш масаласини кўриб чиқмоқда. Bild нашри маълумотларига кўра, Германия канцлери Ангела Меркель Европа Иттифоқидаги ҳамкасблари билан Буюк Британиядан Евроиттифоққа парвозларни 20 декабрь оқшомидан то 2021 йил 6 январигача мувофиқлаштирилган ҳолда тақиқлаш бўйича келишишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, Европа Иттифоқи ва ЖАР ўртасидаги авиақатновлар чекланиши, Буюк Британия билан темир йўл ва паром алоқаси ҳам тўхтатилиши мумкин.

    Шунингдек, янги штамм сабаб Саудия Арабистони, Россия ва 20 дан ортиқ мамлакат авиақатновларни чеклади. Шу жумладан, Ўзбекистон ҳам етти давлат билан авиарейсларни тўхтатди.

    22.12.2020, 23:41   Изоҳ (0)   15979
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Минскдан Душанбега йўл олган самолёт туман туфайли Тошкентга қўнишга мажбур бўлди

    22.12.2020, 21:31

    Путин собиқ президентларнинг умрбод сенатор бўлиш ҳуқуқига оид қонунни имзолади

    22.12.2020, 20:29

    Тайванда апрель ойидан бери биринчи марта коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди

    22.12.2020, 19:13

    БАА аҳолиси Хитой вакцинаси билан бепул эмланади

    22.12.2020, 19:13

    Собянин Москвадаги шифокорларнинг ярмидан кўпи COVID-19’га чалиниб чиққанини айтди

    22.12.2020, 18:42

    «Муваффақиятни пул ёки шон-шуҳрат билан ўлчаманг». Миллиардер Уоррен Баффет ёшлар учун тўртта маслаҳат берди

    22.12.2020, 18:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда қалбаки валюта сотувчилар қамоққа олинди  

    Ўзбекистон | 1 июл, 09:33

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Флуминенсе” “Интер”ни мусобақадан чиқариб юборди (видео)

    Спорт | 1 июл, 09:29

    “Калмар ўйини” муаллифи сериалнинг финали ва давом этиш эҳтимоли ҳақида ўз фикрини билдирди

    Кино | 1 июл, 09:28

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Манчестер Сити” “Ал-Ҳилол”га мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди (видео)

    Спорт | 1 июл, 09:04

    Исроил Ғазодаги кафега авиазарба берди. Қурбонлар бор (видео)

    Дунё | 1 июл, 08:58

    Қозоғистонда жамоат жойларида юзни ёпиш тақиқланди

    Қозоғистон | 1 июл, 08:33

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.