Бокс бўйича Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўстматов (1-0, 1 КО) 24 декабрь, пайшанба куни Россия пойтахти Москва шаҳрида профессионал рингдаги иккинчи жангини ўтказади.
Ўзбекистонлик боксчи ушбу жангда мезбон спортчи Павел Гунченко рақиблик қилади. Жанг супер енгил вазн тоифасида (-52,1 кг) бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Ҳасанбой Дўстматов профессионал боксда 2019 йил 16 ноябрда дебют қилган. Унда Ҳасанбой мексикалик Хесус Сервантес Вильянуэвани 2-раунддаёқ нокаутга учратган.
Павел Гунченко учун ҳам бу профессионал боксадаги иккинчи жанг бўлади. Россиялик спортчи илк жангини Дамир Абдуқодирга ўтказиб, уни очколар эвазига мағлуб этган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)