Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12305.17
    • RUB 131.98
    • EUR 13278.51
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      -0°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Дунё

    Нидерландия коронавирус туфайли Буюк Британиядан рейсларни қабул қилишни тўхтатади

    20.12.2020, 14:24 10244

    Нидерландия Буюк Британияда аввалгисидан тезроқ тарқалаётган янги коронавирус штамми аниқлангани туфайли ушбу мамлакатдан авиарейсларни қабул қилишни тўхтатди, деб ёзади «РБК», Нидерландия ҳукумати сайтига таяниб.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Таъкидланишича, декабрь бошида Нидерландияда худди шу вирус тури аниқланган. Соғлиқни сақлаш миллий институти (RIVM) Бирлашган Қиролликдан рейсларни чеклаш орқали мамлакатга коронавируснинг янги штамми олиб келиниши хавфини минимумга келтиришни тавсия қилди.

    «Натижада бугун кечқурун Нидерландия ҳукумати қуйидаги эҳтиёт чораларини қабул қилишга қарор қилди: 20 декабрь куни 6:00 да (Тошкент вақти билан 10:00) Буюк Британиядан рейсларга тақиқ кучга киради. Бу тақиқ энг кечи билан 2021 йил 1 январгача амал қилади», — дейилади ҳукумат хабарида.

    Аввалроқ Англия шарқида ва жануби-шарқида, шу жумладан, Лондонда ҳам 20 декабрдан чекловларнинг янги, тўртинчи даражаси амал қилишни бошлаган эди. Янги чекловлар камида икки ҳафта амал қилади. Улар коронавируснинг янги тури тарқалгани туфайли жорий этилмоқда, у эса, Жонсоннинг сўзларига кўра, 70 фоизга юқумлироқ бўлиши мумкин. Ҳозирда Лондонда қайд этилган касалланиш ҳолатларининг 60 фоизи вируснинг янги штамми билан боғланмоқда.

    14 декабрь куни мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Хенкок мутахассислар ушбу тур билан касалланишнинг мингдан ортиқ ҳолатини аниқлаганини, бу Буюк Британиянинг жануби-шарқида касалликнинг тез тарқалиши билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини билдирган эди.

    Кейинроқ COVID-19 бўйича ЖССТнинг махсус вакили Дэвид Набарро Буюк Британияда аниқланган COVID-19’нинг янги тури тез тарқалиш хусусиятига эга, лекин хавфлилик даражаси юқори эмаслигини маълум қилди.

    19 декабрь ҳолатига кўра Буюк Британияда COVID-19’ни юқтириб олиш билан боғлиқ 2 миллиондан ортиқ ҳолат аниқланган. Бир кеча-кундузда бундай ҳолатлар 27 мингтага кўпайган. Пандемия бошидан буён мамлакатда 76 мингдан зиёд одам коронавирусдан вафот этган.

    Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус инфекцияси пандемияси муносабати билан Европа аҳолисига Рождество ва Янги йилни кутиб олиш учун иложи борича кўчада тўпланишни тавсия қилган эди.

    Мавзуга доир:

    • Коронавируснинг янги тури аниқлангани сабабли Лондонда энг юқори карантин чекловлари жорий қилинади
    • ЖССТ Буюк Британияда тарқалган коронавируснинг янги тури юқувчанлигини тасдиқлади
    • ЖССТ Янги йилни кўчада нишонлашни тавсия қилди
    • Буюк Британияда бир ҳафтада қарийб 140 минг киши коронавирусга қарши эмланди

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    × Lightbox Image

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент халқаро аэропортида қурилиш ва ​​реконструкция ишлари бошланди (фото)

    Бугун, 19:14

    Фарғонада фуқаронинг хонадонидан 79,2 минг дона пиротехника воситалари топилди

    Бугун, 18:55

    “АҚШ билан адолатли дунё қуриб бўлмайди” — Эрдўғон

    Бугун, 18:30

    Андижонда 2,4 млрд сўмдан зиёд зарар келтирган майнинг фермаси фаолияти тўхтатилди

    Бугун, 18:10

    Карло Анчелотти Винисиус ва Камавинганинг қачон сафга қайтишини айтиб ўтди

    Бугун, 17:56

    Мао Цзедун имзоси туширилган меню чорак миллион долларга сотилди

    Бугун, 17:50

    Ўзбекистон ва Буюк Британия масъуллари сиёсий мулоқотни янги босқичга кўтаришни муҳокама қилди

    Бугун, 17:30

    Елена Зеленская: “Агар дунё Украинага ёрдам беришдан чарчаса, биз ўлимга маҳкуммиз”

    Бугун, 17:15

    Оқ уй Путиннинг 2024 йилги президентлик сайловларида иштирок этишига муносабат билдирди

    Бугун, 16:55

    Бишкекда Қирғизистон байроғини ўзгартиришга қарши митинг бўлиб ўтди (видео)

    Бугун, 16:31

    Тавсия этамиз

    Ёқиб юборилган шайтон, рейдда ҳалок бўлган фаластинликлар, фирибгарликда айбланаётган собиқ президент — 8 декабрь суратлари

    22:00 / 08.12.2023

    Руҳий хаста ота-онасига қараётган бемор йигит халқдан ёрдам сўрамоқда (видео)

    11:00 / 08.12.2023

    Полиция отиб ўлдирган талаба қиз, АҚШ-Мексика чегарасидаги мигрантлар, Даккадаги тирбандлик — 7 декабрь суратлари

    23:00 / 07.12.2023

    Қаршида тирик қизалоқ ўликлар рўйхатига тушиб қолди. Адлиянинг вилоятдаги масъуллари бунга ФҲДЁ ходимлари айбдор демоқда

    13:00 / 07.12.2023
    Daryo

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.