Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Аввал хабар берилганидек, Туркиянинг Коня шаҳрида 7 декабрдан 17 декабргача мутафаккир Жалолиддин Румий вафотининг 747 йиллиги муносабати билан «Шаби арус» маросимлари доирасида маданий тадбирлар ўтказилди. Уларда ўзбекистонлик журналистлар ҳам дунёнинг бир қанча давлатлари оммавий ахборот воситалари вакиллари қаторида иштирок этмоқда. «Шаби арус» маросимларининг энг муҳим қисми саналган само рақсини ўз ичига олувчи тадбир 17 декабрь куни Мавлоно маданият марказида ташкил этилди. Таъкидлаш керакки, «Шаби арус» 1937 йилдан буён ҳар йили ташкил этилади, бу йил у 83 марта ўтказилди.

Мавлоно маданият марказида «Шаби арус» маросимига ҳозирлик кўрилмоқда.

Мавлоно маданият марказида «Шаби арус» маросимига ҳозирлик кўрилмоқда.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Мавлоно Жалолиддин Румий XIII асрнинг буюк файласуфи, олим, диншунос ва шоирларидан бири бўлиб, 1207 йилда Балх шаҳрида туғилиб, 1273 йил 17 декабрда Коня шаҳрида вафот этган. Румийнинг ўзи васият қилганидек, унинг ўлими айрилиқ эмас, аксинча, яратган билан учрашув (вуслат) куни сифатида нишонланади. «Шаби арус» маросими 17 декабрь куни тонгда Мавлоно мақбарасида дуо ўқиш билан бошланди, кечга келиб анъанавий тарзда само рақсига уланди. Коронавирус пандемияси туфайли 1 соат давом этган маросимга ортиқча меҳмонлар таклиф этилмади, фақатгина 35 та хорижий давлатларнинг оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда маҳаллий журналистлар, олимлар, давлат бошқарув тизими раҳбарлари ва Жалолиддин Румийнинг 22-авлоди вакиласи Эсен Челеби турмуш ўртоғи билан иштирок этди.

Мавлоно маданият марказида «Шаби арус» маросимига ҳозирлик кўрилмоқда.

Мавлоно маданият марказида «Шаби арус» маросимига ҳозирлик кўрилмоқда.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Коня шаҳар муниципалитети мери Угур Иброҳим Алтай.

Коня шаҳар муниципалитети мери Угур Иброҳим Алтай.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

«Шаби арус» маросимларининг бу йилги шиори «Эҳсон вақти».

«Шаби арус» маросимларининг бу йилги шиори «Эҳсон вақти».
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Коня губернатори Ваҳдеттин Ўзкан.

Коня губернатори Ваҳдеттин Ўзкан.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Адолат ва тараққиёт партияси (АКП) раиси ўринбосари, инсон ҳуқуқлари бўйича раис ва Коня депутати Лайло Шаҳин Уста,

Адолат ва тараққиёт партияси (АКП) раиси ўринбосари, инсон ҳуқуқлари бўйича раис ва Коня депутати Лайло Шаҳин Уста,
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Жалолиддин Румийнинг 22-авлоди Эсен Челеби турмуш ўртоғи билан.

Жалолиддин Румийнинг 22-авлоди Эсен Челеби турмуш ўртоғи билан.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой.

Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой.

Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Тадбирнинг очилиш қисмида сўзга чиққан Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой Мавлоно Румий ўзидан сўнг тенгсиз ҳаёт тарзини мерос қилиб қолдирганини эътироф этди. «Танлов қилар эканмиз, натижасида ҳеч кимни айблашга ҳаққимиз йўқ. Мана нима учун биз қайта-қайта Румийга мурожаат қиламиз, тушуниш, тушунтириш ва ана шу танловимизни яшаб ўтишга интиламиз. Аммо орамизда айнан эзгуликни топа олган, бошқа кўплаб инсонларга ҳам ана шу эзгуликни топишни ўргатган йўлбошчимиз бор экан, биз унга мурожаат қилишимиз табиий ва адолатдандир. Инсонлар адашишга мойил эканлигини унутмайлик. Ҳаммамиз ҳам инсонмиз, хатога йўл қўйиш бизга хос. Аммо қадриятларимизда афсус-надомат йўқ. Ҳар сафар мана шу уйга келар эканмиз, унинг эшиклари очиқ эканлигини доим ҳис қиламиз. Румий айтганидек, токи юракларимиз очиқ экан, кириш учун иккиланмаслигимиз керак»,— дейди у.

Пандемия сабабли ҳатто оз сонли ташриф буюрувчилар орасидаги масофа ҳам 3 та бўш ўриндиқни ташкил этди.

Пандемия сабабли ҳатто оз сонли ташриф буюрувчилар орасидаги масофа ҳам 3 та бўш ўриндиқни ташкил этди.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Пандемия сабабли маросимга жуда оз сонли меҳмонлар ва ОАВ таклиф этилган.

Пандемия сабабли маросимга жуда оз сонли меҳмонлар ва ОАВ таклиф этилган.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Туркия Буюк Миллат Мажлиси (ТБММ) раиси Мустафо Шентоп.

Туркия Буюк Миллат Мажлиси (ТБММ) раиси Мустафо Шентоп.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Очилишда нутқ сўзлаган Туркия Буюк Миллат Мажлиси (ТБММ) раиси Мустафа Шентоп бугунги кунда бутун дунё ўз бошидан бир қатор қийинчиликларни кечираётган бир вақтда Туркия асрий анъаналарига содиқ қолган ҳолда 747 йилдан буён давом этиб келаётган «Шаби арус» маросимини барибир ўтказишга қарор қилганини таъкидлади. «Маросимнинг ўтказилиши маънавий бойлигимизга билдирилган алоҳида эҳтиромнинг рамзи бўлди. Ҳар сафар мазкур тадбирда дунёнинг турли мамлакатларидан келган меҳмонларни кўришимиз мумкин эди. Бироқ бу йилги пандемия шароитида айрим чекловларимиз сабаб мана шундай озчилик ташриф буюрувчилар билан ташкил этишга мажбур бўлдик»,—дейди Шентоп. У, шунингдек, маросимга маълум сабаблар билан ташриф буюра олмаган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг табрик сўзларини йиғилганларга етказиб қўяётганини билдирди.

Румий ўз асарларида инсонларни бирликка, якдилликка, ҳамжиҳатликка чорлаган. Бугунги кунда дунё сиёсатидаги турли қарашларга эътибор бермаган ҳолда Туркия ўзининг танлаган йўлидан қайтмайди. Шу жиҳатдан олганда давлатимиз Румийнинг ўгитларига монанд йўл тутади. Яъни ҳар доим мазлумларнинг ёнида туриш, зулмга йўл бермаслик, тенглик, адолатни йўлга қўйиш, инсонларнинг қайси миллат, дин, мавқега эгалигидан қатъи назар бирдек кўриш Мавлононинг умумий таълимотида катта ўрин тутган.

Мустафо Шентоп, Туркия Буюк Миллат Мажлиси (ТБММ) раиси

Маросим бошланиши.

Маросим бошланиши.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Дастурдан ўрин олган нутқлардан сўнг Туркия маданият ва туризм вазирлиги қошидаги Коня турк суфийлик мусиқий ансамбли само рақсини ижро этишга киришди. Само рақси - дарвешлар учун Худога яқинлашиш йўли. Ташкилотчилар, само рақси қалбни тозалаши, ундаги ҳар бир хатти-ҳаракат ўзига хос мазмунга эга эканини айтишади.

Дарвешлар саҳнага чиқиб келмоқда.

Дарвешлар саҳнага чиқиб келмоқда.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Ниқобдаги мусиқачилар.

Ниқобдаги мусиқачилар.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Само эшитиш, тинглаш деган маъноларни билдиради. Гир айланаётган дарвешлар бутун вужуди билан берилиб мусиқий оҳанглар остида кўзларини юмиб саҳнада ўзгача муҳит ҳосил қилди. Самода жуда кўплаб маъно, метафора, рамз, истиоралар бор. Дарвешларнинг эгнидаги қора кийим ўткинчи дунё рамзи, рақсдан олдин у ечилади. Бу гўё руҳий дунёда қайта туғилишни англатади. Қора либос ечилганидан сўнг қоладиган оқ кийим кафан. Шу маънода дарвешлар фоний дунёдан боқий дунёга кўчган инсонлар, улар жисман яшасаларда, руҳлари ерда эмас, деб қаралади. Бу руҳ ва нафсни ўлдириш, қайта туғилган инсонга айланишни билдиради. Рамзлардан яна бири бу дарвешлар қўлларининг шакли. Рақс пайтида ўнг қўл кўкка, чап қўл пастга узатилади. Бунда ўнг қўл билан худодан раҳмат тилаш, чапи билан бу раҳматни бошқаларга улашиш англашилади. Юз эса юрак томонга эгилган бўлади.

Само рақси бошланди.

Само рақси бошланди.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Мавлоно маданият маркази.

Мавлоно маданият маркази.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Мавлоно маданият маркази.

Мавлоно маданият маркази.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Мавлоно маданият маркази.

Мавлоно маданият маркази.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Мавлоно маданият маркази.

Мавлоно маданият маркази.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди