«Auto.ru» сайтида 63 йилдан буён 50 минг километр йўл босган «ГАЗ-12 ЗИМ» қарийб 4 миллион рубль (53,7 минг доллар) қийматида сотувга қўйилди. Таққослаш учун бу пулга янги BMW Х3 харид қилиш мумкин, деб хабар беради Motor.

Фото: «Auto.ru»

Суратлар ва сотувчининг сўзларига кўра, кўк рангли кузов ва сарғиш салонга эга «ГАЗ-12 ЗИМ» деярли идеал ҳолатда — у ўтган давр мобайнида илиқ гаражда сақланган. Автомобилга 90 от кучига эга 3,5 литрли бензин мотор ўрнатилган бўлиб, у механик узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади.

Фото: «Auto.ru»

Фото: «Auto.ru»

Узун ўлчамли седан 1949 йилдан 1960 йилга қадар ишлаб чиқарилган бўлиб, бу вақт оралиғида конвейрдан турли модификацияга эга 21 527 нусха чиққан. «ГАЗ-12 ЗИМ»дан асосан Совет Иттифоқи, партия ва ҳукумат номенклатураларини ташишда фойдаланилган.

Фото: «Auto.ru»

Фото: «Auto.ru»

Аввалроқ Украинада 29 йил гаражда сақланган идеал ҳолатдаги «Москвич-2141» топилгани тўғрисида хабар берилганди.