• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Гитлернинг муваффақиятсиз Барбаросса режаси тарихи

    Нацист Германияси доҳийси Адольф Гитлернинг Барбаросса ҳарбий амалиёти №21 буйруқ номи билан ишлаб чиқилди. Мазкур ҳарбий амалиёт Германия қироли ва Муқаддас Рим империясининг императори Барбаросса тахаллусли немис ҳукмдори Фридрих I Штауфен номи билан боғлиқ эди. Барбаросса режасини амалда татбиқ этиш билан Гитлер Совет Иттифоқига қақшатқич зарба беришни ва босиб олишни мақсад қилди. «Дарё» 1940 йилнинг декабрь ва 1941 йилнинг июнь ойларида ишлаб чиқилган, Гитлерни мағлубиятга учратган Барбаросса режаси тарихи ҳақида ҳикоя қилади. 

    Барбаросса режаси Гитлер икки фронтда уруш қилгани билан, охир оқибат, урушда мағлубиятга олиб келувчи режа сифатида тарихда қолди. Гитлер Барбаросса ҳарбий амалиётини ишлаб чиқар экан, шиддатли уруш олиб бориш орқали Совет Иттифоқини қисқа фурсатда мағлуб қилишни назарда тутарди, аммо у урушнинг чўзилиб кетишини инобатга олмаган эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Совет Иттифоқига ҳужумдан олдинги сиёсий вазият

    Немис миллий социалист ишчилар партияси бошида турган Гитлернинг 1933 йилда ҳокимият тепасига келиши  билан Германияда Биринчи жаҳон урушидаги мағлубиятдан ларзага келган Гитлер қасос олиш мақсадида ҳаракат қила бошлайди. 1930 йилнинг ўрталаридан бошлаб Германияда Совет Иттифоқи билан бўлғуси уруш муқаррарлиги ҳақида ҳеч ким инкор қилмасди. 1939 йилда Германия шарқдаги хавфнинг олдини олиш ва Польшага бостириб кириш мақсадида Сталин билан шу йилнинг август ойида ҳужум қилмаслик борасида битим имзолади.

    Бу битимдан мақсад Германия ғарбни босиб олишни кўзлаган эди. 1939 йилнинг 1 сентябрида Германия ва  17 сентябрда Совет Иттифоқи Польшага бостириб кирди ва ғарбий Украина ва ғарбий Белоруссияни босиб олди. Натижада Германия ва Совет Иттифоқи ўртасида чегара белгиланди. Бу воқеалар Польша давлатининг парчаланишига ва ўз мустақиллигини йўқотишига олиб келди.

    Буюк режа ва ёлғон ахборот

    Ҳарбий тарихчи Юрий Кнутов «Гитлер Совет Иттифоқига зарба беришни анча олдин – ҳокимият тепасига келмасдан аввал тузиб қўйган ва бу унинг «Менинг юришим» китобида ҳам акс этган», деган фикрни берди. 1938 йилдаги Мюнхен битимидан кейин Гитлер ғарб давлатларининг юмшоқ сиёсати ва Германия кучини Совет Иттифоқига қаратиш истаги натижасида Чехословакияни босиб олди.

    Чехословакиянинг босиб олиниши эса Германияга ўз саноатини ва ҳарбий салоҳиятини ошириш имконини берди. 1940 йилга келиб Германия ғарбдаги кўплаб мамлакатларни: Дания, Норвегия, Бельгия, Нидерландия, Франция ва Люксембургни босиб олди, Буюк Британияга бостириб киришга шошилмади. Немис тарихчиси Эрих фон Манштейн назарида, Гитлер Буюк Британияга бостириб киришга эмас, аксинча, бор диққатини шарқни эгаллашга қаратган, деган фикрда. Шарқ Гитлер учун Германия учун ҳаётий макон очиши ҳамда немис ирқига мансуб бўлмаганлар учун сургун макони бўлиши керак эди.

    1940 йилга келиб Гитлер қатъий бир қарорга келди. У бир пайтнинг ўзида ҳам инглизларга, ҳам русларга қарши жанг олиб бориш имкони борлигига ишонч ҳосил қилди. 21 июль санасида Германия қуруқликдаги қўшинлар қўмондонлиги Гитлердан Совет Иттифоқига қарши жанг режасини тузиш топшириғини олди. Генерал фельдмаршал Валтер фон Браухич вермахт СССРга қарши уруш режасини 1940 йилнинг охирига қадар ишлаб чиқиши борасида ваъда берди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Гитлер урушни кейинроқ бошлаш ақлли қарор эканини айтди. 1940 йилнинг август ойига келиб, Гитлер немис қўшинларини шарқда Совет Иттифоқи чегараларида тўплаш билан боғлиқ «Ауфбау Ост» режасини бошлаб юборди. 1940 йилнинг сентябрь ойига келиб эса тақдирнинг ҳазилими, Гитлер Совет Иттифоқига қарши жанг режаси тайёрлашни генерал лейтенант Паулюсга топширди. Паулюс Сталинград жангларида асирга олинган энг биринчи немис фелдмаршали сифатида тарихда қолди. 1940 йилнинг 18 декабрида Гитлернинг Совет Иттифоқига қарши «Барбаросса ҳарбий амалиёти» режаси қабул қилинди.

    Барбаросса режаси тайёрланар экан, Германия имкон қадар Совет Иттифоқини «руслар билан уруш қилмаслик тамойилига асосланишида» ишонтиришга ҳаракат қилар, Совет Иттифоқи билан турли битим ва келишувларни имзолаш орқали яхши қўшничилик алоқалари муҳимлигини исботлашга ва бу билан рус тарафини доғда қолдиришга уринарди. Геббелс ўз кундалигида «Фюрер советларга қарши юришини шу даражада яширишга муваффақ бўлдики, бу манёвр мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли амалга ошди», деб ёзиб ўтди. Аслида ҳам шундаймиди?

    1940 йилда Москва Токиодаги жосусидан Гитлер Совет Иттифоқига қарши кутилмаган уруш бошлаши ҳақида хабар қилди, аммо Сталин ўз жосуси тарафидан юборилган радиограммага бефарқлик билан қаради. Сталин назарида, 1939 йилда имзоланган махфий битимнинг мавжудлиги икки мамлакат ўртасида уруш чиқмаслигига кафолат эди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан Токиодан СССРнинг «Рамзай» махфий коди билан аталадиган яна бир жосуси Рихард Зоргедан немис қўшинларининг Британияга бостириб кириши аслида ёлғонлиги, немислар немис-совет чегарасида ўзларининг 80 та дивизиясини тўплаётгани ва уруш Харьков—Ленинград—Москва йўналишида олиб борилиши борасида асосли манбага таяниб радиограмма юборди.

    Сталин бу хабарга ҳам уруш қилмаслик ҳақидаги пактга, ўз ишончига таяниб катта хатога йўл қўйгани кейин маълум бўлди. Рихард Зорге эса ўз маълумотларини Германиянинг Япониядаги элчиси Оттдан ва бошқа юқори мартабали немис ҳарбийларидан олаётгани ҳам Сталинни ўз фикрини ўзгартиришга қодир эмасди.

    Гитлернинг шарқий юриши эса «блицкриг – шиддатли уруш» жанг стратегиясига асосланганди. Рейх ўз урушини Қизил армиянинг кучларини шиддатли жанг олиб бориш эвазига мағлуб қилишни истаганди. Шу тариқа, 1940 йилнинг 18 декабрида Гитлер СССРга қарши жанг қилиш учун Барбаросса режасини маъқуллади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Совет Иттифоқига қарши бўлажак урушнинг режаси ҳаттоки Вермахтнинг шахсий таркибига ҳам маълум қилмасликка қарор қилинди. Немис аскарларига шарққа кўчиш борасида «дам олишга ёки Британияга қарши кураш учун куч тўплаш керак», деган маънода тушунтириш берилди. Германия шарқ тарафга ўз кучларини сафарбар қиларкан, Совет Иттифоқига бу режа асосан Британиянинг Болқондаги ҳаракатларига қарши тайёргарликдан бошқа нарса эмас, деб маълумот беради. Германияда эса Буюк Британиянинг жўғрофий харитаси чоп этилди. Бу ҳам ўзига хос кўзни шамғалат қилиш сиёсати эди. Бироқ рус тарихчиси Кнутов айтишича, совет разведкасини чалғитишга Гитлер муваффақ бўлмади.

    Мақсадга элтувчи стратегия

    Немис қўмондонлиги СССРга қарши уруш олиб боришнинг ўндан зиёд режаларини ишлаб чиқди. Шунга қарамай, бу режаларнинг ҳеч бирида немис режаси иш бермаган тақдирда қандай ҳаракат қилиш кераклиги борасида «Б» режа ишлаб чиқилмаган эди. Гитлер режасига кўра, немис қўшинлари Ленинград, Москва ва Киев йўналишида ҳаракат қилиши ва немис танк қўшинлари Қизил армия кучини бўлиб ташлаган ҳолда Днепр ва Двина дарёсидан ғарб тарафдаги кучларини яксон қилиши керак эди.

    1941 йилнинг июнь ойига келиб, Гитлер Совет Иттифоқи чегараларида тўрт миллион аскарини ва 19 та танк дивизиясини жамлади. Буларнинг барчаси Германияга қисқа фурсатда Совет Иттифоқини мағлуб қилишга имкон берадиган тайёргарлик сифатида кўринганди.

    Рус тарихчиси Кнутов ёзишича, Совет Иттифоқи Болтиқбўйи, Молдова ва Украинада урушга қарши яхши тайёргарлик кўрган бўлса-да, ҳужум айнан Белоруссиядан бошланишига умид қилмаган ва натижада руслар кўп талафот кўрган эди. Кнутов урушнинг дастлабки босқичларида Халхин Гол, Финляндияда уруш нима эканини билган тажрибали аскарлар самарали равишда гитлерчиларга қарши уруш олиб бора олган, деган фикрни илгари сурди.

    Россия Фанлар академияси аъзоси Андрей Кошкин келтиришича, «Гитлер 1941 йилнинг июль ойига келиб, русларни узоғи олти ҳафта ичида тор-мор қилишни кўзлаган, аммо урушнинг дастлабки 1–2-ҳафтасида немис қўмондонлиги ҳеч қаерда бундай қаршиликка дуч келмаганини» ёзма равишда расмий Берлинга юборган эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    1941 йил августида немислар Ленинград остонасига етиб борди ва сентябрь ойида Гитлер бор кучини Совет Иттифоқига қарши юборишга қарор қилди.  Жанубий йўналишда гитлерчи қўшинлар Одессани босиб олишга эришди. Қримни босиб олиш борасида эса русларнинг кескин қаршилиги натижасида муваффақиятсиз ҳаракат қилди. Сабаби руслар Қримнинг турли нуқталарида десант қўшинлари ёрдамида гитлерчиларнинг ҳаракатларига тўсқинлик қилиб турди.

    Барбаросса режасига кўра, немислар август ойигача Москвага яқинлашиши, октябрда Волгани кесиб ўтиши, ноябрда эса Кавказ ортини эгаллаши керак эди. Вермахт бу вазифаларни ўз вақтида бажара олмади, бу эса уруш янада чўзилишидан дарак эди. 1941 йилга келиб немис қўшинларининг Москва сари силжиши тўхтатиб қолди ва рус қўшинлари қарши ҳужумга ўта бошлади. 1942 йилда Барбаросса режасининг омадсиз якунланган даври бошланди.

    Барбаросса режасининг муваффақиятсизлик сабаблари

    Барбаросса режасининг омадсиз якунланишига сабаб қилиб бир нечта омилларни келтириш мумкин. Аввало, Гитлер рус қўшинларининг кучи ва қўшин захирасини инобатга олмагани, русларнинг қаттиқ қаршилик кўрсатиши мумкинлиги, иккинчидан, рус ҳарбий қўмондонлиги илғор жосуслик стратегияларидан фойдаланган ҳолда немис ҳарбий режаларидан олдинроқ ҳаракат қила олгани, учинчидан, рус ўлкаси харитасини белгилашда немислар қўл остида аниқ маълумотларнинг мавжуд эмаслиги (ботқоқликлар, сув кечувлари, ўрмонзорлар) каби сабаблар немис қўшинларининг мағлубиятига сабаб бўлди.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    18.12.2020, 23:59   Изоҳ (1)   70051
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. samariddinboboyorov9419@gmail.com / 5 феврал, 01:35

      Maqola ajoyib tayyorlangan. Ammo nega "Avvalo, Gitler rus qo‘shinlarining kuchi va qo‘shin zaxirasini inobatga olmagani, ruslarning qattiq qarshilik ko‘rsatishi mumkinligi, ikkinchidan, rus harbiy qo‘mondonligi ilg‘or josuslik strategiyalaridan foydalangan holda nemis harbiy rejalaridan oldinroq harakat qila olgani, uchinchidan, rus o‘lkasi xaritasini belgilashda nemislar qo‘l ostida aniq ma’lumotlarning mavjud emasligi (botqoqliklar, suv kechuvlari, o‘rmonzorlar) kabi sabablar nemis qo‘shinlarining mag‘lubiyatiga sabab bo‘ldi." Bu oʻrinda faqat "ruslar" qoʻllanilgan. Sovetlar iborasini qoʻllash maqsadga muvofiq emasmi?

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фуқаролари Евроиттифоққа кириши мумкин бўлган мамлакатлар рўйхати янгиланди

    18.12.2020, 22:57

    Испанияда рус мафиясига оид иш бўйича қўлга олинган россияликларнинг исм-шарифлари ошкор қилинди

    18.12.2020, 22:28

    АҚШда FDA экспертлари Moderna вакцинасини маъқуллашни тавсия қилди

    18.12.2020, 14:41

    Путин Янги йилга 7 ёшгача бўлган барча болаларнинг ота-оналарига 5 минг рубллик тўловни ваъда қилди

    18.12.2020, 14:08

    Швеция қироли мамлакатнинг коронавирусга қарши кураш стратегияси муваффақиятсиз бўлганини тан олди

    18.12.2020, 09:19

    2020 йилда Халқаро туризм 1990 йил даражасигача пасайди

    18.12.2020, 08:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Систит — бу уят эмас!


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    34 ёшли аёл 24 соат ичида турникда тортилиш бўйича Гиннес рекордини ўрнатди

    Дунё | 3 июн, 00:00

    “Трамп Путин ва Зеленский билан учрашувга тайёр” — Оқ уй матбуот котиби 

    Дунё | 2 июн, 23:45

    “Украина ўт очишни тўлиқ тўхтатишни талаб қилмоқда” — Владимир Зеленский

    Дунё | 2 июн, 23:30

    Парижда Макроннинг ҳайкали ўғирлаб кетилди

    Дунё | 2 июн, 23:15

    Япония 10 минг нафар ўзбекистонлик мутахассисни иш билан таъминлайди

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:58

    Истанбулда Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Нималарга келишилди?

    Дунё | 2 июн, 22:40

    Ямал “Олтин тўп” ҳақида гапирди

    Спорт | 2 июн, 22:28

    Наманганда Onix люкидан танасини чиқариб ҳаракатланган қиз узр сўради (видео) 

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.