Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган «Тошкент савдо маркази»да 25 ёшли фуқаро ўзаро низо келиб чиқиши туфайли ўз акасини пичоқлаб ўлдирди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати «Дарё»га.

Маълум қилинишича, 16 декабрь куни соат 16:35 ларда Чилонзор тумани, «Тошкент савдо маркази» комплекси ҳудудидаги 5-блок, «Г» қатор, 127-савдо дўкони олдида 1995 йилда туғилган, муқаддам судланган Н.М. ўзаро келишмовчилик оқибатида акаси 1991 йилда туғилган О.М.нинг ўнг кўкрак қўлтиқости соҳасига бир маротаба пичоқ билан уриб, тан жароҳати етказган.

Шундан сўнг йигит ҳодиса жойидан яширинган. Жабрланувчи, О.М. олган тан жароҳати билан шифохонада вафот этган.

Чилонзор тумани ИИБ томонидан Н.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисм «д» банди (таъмагирлик ниятида қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, уни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда.

Аввалроқ Туркияда 31 ёшли ўзбекистонлик тиланчи томонидан пичоқлаб ўлдирилгани, Юнусободдаги бекат олдидан аёл киши мурдаси топилгани ҳамда Қорақалпоғистонда 22 ёшли қиз ва унинг 79 ёшли бувиси пичоқлаб кетилгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?