Халқ депутатлари Хоразм вилояти Хонқа тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Муродбек Давлатов Хонқа тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Халқ сўзи Онлайн» хабар берди.
Шу кунга қадар Муродбек Давлатов Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳудудлар молияси бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятининг Урганч ва Хива шаҳарларига ҳам ҳокимлар тайинланган эди. Шунингдек, Шавкат Яхшибоев Боғот туманининг вақтинчалик ҳокимига айланган.
Изоҳ (0)