Маданият вазирлигида Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокировни «Ҳамдўстлик юлдузлари» давлатлараро мукофоти билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
МДҲ давлатларидаги фан, санъат, маданият соҳаларида улкан натижаларга эришган инсонларга бериладиган ушбу нуфузли мукофотнинг тақдирлаш маросими пандемия сабабли онлайн шаклда ўтказилди. Маросимда МДҲ мамлакатларидан мукофотланган номзодлар иштирок этди.
Маълумот учун, «Ҳамдўстлик юлдузлари» давлатлараро мукофоти 2009 йилда МДҲга аъзо давлатларнинг гуманитар ҳамкорлик бўйича кенгаши ва МДҲга аъзо давлатларнинг гуманитар ҳамкорлик бўйича давлатлараро фонди томонидан таъсис этилган. Ушбу мукофот халқаро даражада ютуқларга эришган, амалга оширган ишлари жаҳон мамлакатларининг ривожига ҳисса қўшган шахсларга берилади.
Изоҳ (0)