Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сўнгги уч йилда умумий қуввати 2 минг 280 мегаватт бўлган Тўрақўрғон ва Тахиатошда – 2 тадан, Навоий ва Тошкент иссиқлик станцияларида – 1 тадан янги энергоблоклар ишга туширилди. Бу ҳақда айни пайтда Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда сўз юритилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Йиғилишда таъкидланганидек, электр энергияси бўйича кўп танқислик Самарқанд вилоятида суткасига 1,6 миллион киловатт соат, Андижон, Фарғона ва Қашқадарёда – 1,5 миллион киловатт-соатдан, Наманганда – 1,3 миллион киловатт-соатни ташкил этмоқда.

«Албатта, 30 йилда аҳоли сони 2 баравар ўсганини инобатга олсак, 3 йилда ўттиз йиллик қолоқликни бартараф этиб бўлмайди. Шунинг учун, республика бўйича бир кунда ўртача 2 минг 142 та маҳалладаги 1 миллион 435 мингта хонадонда электрдан узилишлар кузатилган. Ушбу узилишларга асосан, электр энергиясига бўлган иқтисодиёт тармоқлари ва аҳоли талабининг кундан-кунга ошиб бориши, шунингдек, тақсимловчи тармоқларнинг 60 фоизи эскиргани сабаб бўлмоқда», – деди давлат раҳбари.

Қайд этилишча, Қашқадарё ва Фарғонада – 3 минг километрдан, Андижон, Самарқанд ва Тошкент вилоятида – 2,5 минг километрдан, Қорақалпоғистон, Наманган ва Хоразмда – 2 минг километргача паст кучланишли линиялар фойдаланиш муддатини ўтаб бўлган.

Аввалроқ Президент электр, табиий ва суюлтирилган газ, иссиқлик таъминотидаги узилишлар ҳамда бензин нархининг ошгани сабаб аҳолида ҳақли эътирозлар бўлаётганини таъкидлаганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Шоу-бизнес
Йиллар давомида таниб бўлмас даражада ўзгарган Голливуд актёрлари (фото)