Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Хитойнинг «Тяньцзинь Тэда» клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов «СКА-Хабаровск» бош мураббийи Сергей Юраннинг «Спартак» ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов ҳақидаги гапларига муносабат билдирди.
Мен Остон Ўруновни узоқ вақтдан бери биламан. Унинг отаси ва акаси ҳам бақувват ва кучли одамлар, бу ген билан боғлиқ. Шунинг учун одамни яхши танимасдан туриб, у ҳақида бутун мамлакатга гапириш Юран каби инсонга ярашмайди.Аввалроқ Юран ўзбекистонлик футболчи кўрсатилганидан 4-5 ёшга катталигини айтганди.Одил Аҳмедов, футболчи
19 декабрда 20 ёшга тўладиган Ўрунов 2019/20 йилги мавсумнинг иккинчи ярмида «Уфа» сафида РПЛда 10 ўйин ўтказган. Ёзги трансфер ойнасида 19 ёшли футболчи Москванинг «Спартак» жамоасига ўтганди.
Остон Россия чемпионати 2020/21 йилги мавсумида 8 та ўйинда майдонга тушди (бир марта асосий таркибда) ва бирорта ҳам самарали ҳаракат амалга ошира олмади.
Изоҳ (0)