• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Месси нима учун ўз «оёғини» сотган? Аргентиналик даҳонинг ҳурматга сазовор ишлари ҳақида

    «Яхши инсон бўлиш, буюк футболчи бўлишдан кўра муҳимроқ», – деганди Лионель Месси. Лео эса бир вақтнинг ўзида ҳар иккаласини ҳам бирдек бекам-кўст бажариб келмоқда. Аргентиналикнинг индивидуал маҳорати ва ютуқлари ҳақида ортиқча гапиришнинг ҳожати йўқ. Чунки буни ҳамма ҳеч бўлмаганда телевизор орқали кўрган, роҳатланган ва лол қолган. Шундай экан, қуйида унинг ҳамма ҳам илғайвермайдиган хайрли ишлари ҳақида фикр юритамиз.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Лионель ҳеч қачон одамларга, айниқса, болаларга ўз ёрдамини аямайди, чунки бир вақтлар унинг ўзи ҳам қийинчиликларга дуч келган. Лео болалигида ўсиш гормони етишмаслигидан азият чекиб, катта муаммоларга дуч келганлигини ҳақида эшитмаган мухлислар камчиликни ташкил қилса керак. Агар ўшанда «Барселона» томонидан молиявий ёрдам кўрсатилмаганида, эҳтимол, футбол бу каби даҳони кўрмаган бўларди.

    Ўзгаларга ёрдам беришни хоҳлаган Месси 2007 йилдаёқ бемор ва камбағал болаларни ўқитиш ва уларга ғамхўрлик қилиш учун хайрия фондини ташкил этганди. Аргентинадаги фаол ишларидан ташқари ушбу фонд Мексикадаги болалар учун таълим дастурига ҳамда уруш ҳаракатларидан азият чеккан минглаб суриялик болаларни даволаш учун 100 мингдан евродан ортиқ маблағ ажратган. Бундан ташқари Лионелнинг шахсан ўзи ҳам узоқ вақт давомида болаларга ёрдам кўрсатиб келади ва шу туфайли 2010 йилдан бери ЮНИСЕФнинг элчиси ҳисобланади. Аргентиналик имкон қадар ушбу ташкилотнинг барча лойиҳаларида фаол қатнашишга ҳаракат қилади.

    «Мен ҳар бир боланинг таълим олишига қаратилган тарғиботни қўллаб-қувватлайман. Чунки ҳар бир бола ўз имкониятларини ва орзуларини амалга оширишга ҳақли деб биламан», – дейди Месси.

    Шунингдек, Лео ўз маблағларини турли тиббиёт муассасаларининг қурилишларига ҳам сарфлашни канда қилмайди. 2013 йилда форвард ўзи туғилган Росарио шаҳридаги касалхонани реконструкция қилиш учун 600 минг евро ажратади. Тиббиёт муассасасида онкология маркази ва болалар хонаси модернизация қилинади, маҳаллий шифокорлар эса малака ошириш учун Испанияга жўнатилади. Худди шу йилнинг ўзида Лео Росариодаги спорт марказини таъмирлаш учун ҳам 150 минг евро хайрия қилади. Бир йил ўтиб футболчи Буэнос-Айресда саратон маркази қурилиши учун 140 минг маблағ ажратади. 2018 йилда эса футболчининг жамғармаси Барселонадаги болалар саратон маркази қурилишига нақ 1,5 миллион евро хайрия қилади. Форварднинг шахсан ўзи бинонинг (рамзий) биринчи ғиштини қўйиш маросимида иштирок этган.

    Фото: Spotbox

    Фото: Spotbox

    2013 йилда эса Япониянинг заргарлик буюмларини ишлаб чиқарадиган Гинза Танака компанияси Мессининг оёғидан нусха кўчириб, унга олтин қуяди. 25 килограммли асосий ҳайкал билан биргаликда яна 100 та кичик фигура ва ҳужумчининг оёқ изи туширилган 50 та олтин плита сотувга қўйилди.

    Фото: Lurer

    Фото: Lurer

    Буларнинг барчаси 5 миллион долларга сотилади, тўпланган пулларнинг барчаси Япониядаги зилзиладан жабрланганларга ёрдам бериш учун йўналтирилади.

    2015 йилда Месси ўз тасвири туширилган иккита расмни жами 1 миллион долларга сотди ва бу пулларни Индонезия, Непал ва Бангладешдаги болалар таълимига бериб юборди.

    Кўриниб турибдики, Лео юз минглаб одамларга ёрдам берган ва бу ишни қилишда давом этмоқда. Аммо эътиборингизни 2012 йилда содир бўлган воқеага қаратмоқчимиз. Бир аёл Леонинг отаси билан боғланиб, унга ўғли, 12 ёшли марокашлик футболчи ҳақида ҳикоя қилиб беради. Валид Кашаш исмли болакайда Мессида бўлгани каби ўсиш гормони етишмовчилиги кузатилганди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Аргентиналик даҳо эса ёш мухлисининг муаммосини эътиборсиз қолдиролмади ва унинг даволаниши учун пул тўлай бошлади. Ўша пайтдан бошлаб, бола 18 ёшга тўлгунигача ҳар 15 кунда «Барселона» форварди унинг даволаниши учун 200 евродан ўтказиб туради. Месси Валидга доимо кучли бўлишини ва ҳеч қачон таслим бўлмаслигини айтиб, хатлар юбориб туради.

    Лионель – ажойиб ва камтар инсон. У ҳам майдонда, ҳам унинг ташқарисида кўпчиликка намуна бўла олади. Шунинг билан бирга у ҳеч қачон мухлисларига автограф беришни ва суратга тушишни рад этмайди. Ўйлаймизки, юқорида келтирилган маълумотлар Месси ҳақидаги фикрларингизни янада ижобий томонга ўзгартиради, албатта.

    «Ҳеч нарса демасдан ўз столини 40 дақиқа кутди». Криштиану Роналдунинг майдон ва унинг ташқарисида мутлақ чемпион эканлиги ҳақида кичик ҳикоя

    15.12.2020, 15:55   Изоҳ (0)   18925
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Криштиану Роналду қайси спорт мусобақаларини томоша қилишини маълум қилди. Бу футбол эмас

    15.12.2020, 14:11

    UFC’дан кетган Йоэль Ромеро фаолиятини Bellator’да давом эттиради

    15.12.2020, 13:40

    «Уфа» раҳбари Сергей Юраннинг гаплари ҳақида: «Остон Ўрунов ёш, шу сабаб у ҳали буюк футболчи бўлолмади»

    15.12.2020, 13:00

    Дейвисон Фигередо UFC тарихига кирди

    15.12.2020, 12:40

    «Спартак» собиқ футболчиси: «Остон Ўрунов аслида 4-5 ёшга катта»

    15.12.2020, 12:01

    Футбол тарихидаги энг яхши ҳужумчилар аниқланди

    14.12.2020, 23:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla акциядорлари Илон Маск устидан судга мурожаат қилди

    Дунё | 6 август, 16:45

    Япония Иккинчи жаҳон урушидан кейин илк бор ҳарбий кема экспорт қилмоқда — харидор Австралия

    Дунё | 6 август, 16:30

    Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади

    Ўзбекистон | 6 август, 16:24

    Ҳиндистонда шифокорлар туғилаётган чақалоқ қўлини узиб юборди

    Дунё | 6 август, 16:05

    “Формула-1” Бред Питтнинг карьерасидаги энг кўп даромад келтирган фильмга айланди

    Кино | 6 август, 15:55

    Тошкент вилоятида икки нафар қиз сув омборига чўкиб кетди

    Ўзбекистон | 6 август, 15:50

    Эрон Исроилга жосуслик қилган шахсни қатл этди

    Дунё | 6 август, 15:40

    “Бўш жой йўқ”. Женнифер Лопесни Истанбулдаги Chanel дўконига киритишмади

    Шоу-бизнес | 6 август, 15:27
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.