• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Британияликлар Евроиттифоқдан савдо битими тузмасдан чиқишга тайёрланмоқда. Дўконлар жавонлари пандемиянинг илк ҳафталаридаги каби бўшаб қоладиганга ўхшаяпти

    Буюк Британия ва Европа иттифоқи савдо битимини тузиши мумкин бўлган ўтиш даври 2020 йил 31 декабрь куни тугайди, деб ёзади Meduza. Бу битим агар уни имзолашга муваффақ бўлинса, Британия ва унинг асосий шериги — Евроиттифоқ (унинг ҳиссасига бутун Британия экспорти ва импортининг ярмидан кўпи тўғри келади) ўртасидаги божлар ва бошқа иқтисодий алоқаларни тартибга солиши керак.

    Лондоннинг Sainsbury’s супермаркетидаги бўш жавонлар. 2020 йил 17 март

    Лондоннинг Sainsbury’s супермаркетидаги бўш жавонлар. 2020 йил 17 март
    Фото: LETA

    Аммо бу битимнинг истиқболлари анчагина мужмал: декабрда иккала томон вакиллари ўртасида бўлиб ўтган музокараларнинг навбатдаги раунди ҳеч қандай натижага олиб келмади. 2020 йил 13 декабрь куни масалани Британия бош вазири Борис Жонсон ва Еврокомиссия президенти Урсула фон де Ляйен муҳокама қилди, аммо музокараларни давом эттириш ҳақидаги келишувдан бошқа ҳеч қандай хулосага келинмади. Айни вақтда The Times газетасининг манбаси даъво қилишича, томонларнинг келишувга эришиши эҳтимоли 20 фоиздан юқори эмас, Евроиттифоқ томонидан илгари сурилган шартларни эса Британия томони номақбул деб ҳисоблайди.

    Бу шартларнинг нимаси ёмон?

    2020 йил октябридаги навбатдаги музокаралар раунди олдидан Урсула фон дер Ляйен  музокараларнинг энг муаммоли нуқталарини айтиб ўтган эди: булар бўлғуси савдо шерикларидаги стандартларнинг бир хиллиги ва балиқчилик соҳасидаги сиёсат. «Суверен» Британияда ишлаб чиқариш стандартлари қайта кўриб чиқилиши мумкинлиги ҳақида расмий «Брекзит»дан аввал ҳам маълум эди, у эса 2020 йил 1 февралда Бирлашган Қиролликнинг Евроиттифоқ таркибидан чиқиши ҳақидаги битимнинг имзоланиши билан бошланган эди. Аммо Евроиттифоқ ўзи ва унинг собиқ аъзоси ўртасида божсиз савдо ҳақида келишув имзоланиши учун Британиянинг янги стандартлари Европаникига максимал даражада мувофиқ келиши керак.

    Бу ерда шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, бананларнинг қай даражада эгик бўлиши ёки официант аёлларнинг ёқаси қанчалик очиқ бўлиши ҳақидаги бемаъни қонунларни британияликлар зиммасига юклайдиган брюсселлик лўттивозлар ҳақидаги қўрқинчли ҳикоялар консерватив ва «евроскептик» газеталарда «Брекзит»дан анча олдинроқ, 90 йиллардаёқ пайдо бўлган эди. Лекин айнан 2016 йилдаги овоз бериш арафасида британияликларга ёт стандартларни юклаш Евроиттифоқдан чиқиш тарафдорлари дастуридаги энг муҳим бандлардан бирига айланди. Шунинг учун «Брекзит»ни ёқловчи ташвиқот кампаниясининг энг ёрқин ва кўзга кўринган иштирокчиларидан бири бўлган, гўёки, евробюрократлар британияликларга ейишни тақиқлаган ортиқча қийшиқ бананлар ҳақидаги воқеани шахсан такрорлаган Борис Жонсон ушбу банд бўйича ён босишга охиригача оёқ тираб тургани ҳайратланарли эмас.

    Балиқ овлашга келсак, Евроиттифоқда амал қиладиган умумий сиёсатга кўра, иттифоққа аъзо мамлакатлар Евроиттифоқнинг бутун қирғоқ чизиғи бўйлаб денгиз маҳсулотларини муайян квоталар бўйича овлаши мумкин, алоҳида давлатларнинг ҳудудий сувлари бундан мустасно. 2021 йил 1 январдан Бирлашган Қироллик Евроиттифоқ мамлакатлари билан минглаб километр қирғоқни бўлишадиган бегона давлатга айланади ва янги сиёсат ишлаб чиқилиши талаб қилинади. Муаммо шундаки, Евроиттифоқ балиқчилик ҳақидаги банд савдо ҳақидаги ягона битимга киритилишини талаб қилмоқда, британияликлар эса буни алоҳида ҳужжат қилиб, ўз денгиз манбаларини собиқ иттифоқдошлар билан бўлишмасдан, ўзи назорат қилишни истаяпти.

    Британия ва Евроиттифоқ ўртасидаги савдо музокаралари қандай кечаётгани ҳақида Британия газеталарининг 2020 йил 12 декабрдаги биринчи саҳифаларидан ҳам хулоса қилиш мумкин, улардан бирига «Канонеркалар юборамиз» (канонерка — бир неча ўрта калибрли тўп билан қуролланган кичик ҳарбий кема) сарлавҳали бош мақола жойлаштирилган. Унда айтилишича, савдо битими ҳақидаги музокаралар муваффақиятсиз кечган тақдирда, суверен Британия сувларини француз траулерлари (траллар билан жиҳозланган балиқ овлайдиган денгиз кемаси)дан ҳимоя қилиш учун Британия қироллик флотининг тўртта канонер катери хизматга киришишга тайёр.

    https://twitter.com/AllieHBNews/status/1337512413374058496

    Энди нима бўлади?

    Борис Жонсон Евроиттифоқ шартларига рози бўлмасликка жуда қаттиқ бел боғлаган кўринади — ҳатто энг зарур маҳсулотлар танқис бўлиб қолиши эҳтимоли бўлса ҳам. Британия ОАВлари ёзишича, супермаркетлар худди пандемиянинг илк ойларидаги каби, истеъмолчилар талаби ёппасига ошиб кетишидан хавфсираб озиқ-овқатларни захира қилиб қўйишни бошлаган, бу эса Дувр портидан чиқадиган шосседа юк машиналаридан иборат кўп километрли тирбандликка олиб келган. The Sunday Times эса соғлиқни сақлаш соҳасидаги мансабдорларга олти ҳафтага етадиган дорилар, истеъмол материаллари ва вакциналарни захира қилиб қўйиш топширилганини ёзмоқда.

    Британиянинг Дувр портига олиб борувчи М20 шоссесида юк машиналар тирбандлиги. 2020 йил 11 декабрь

    Британиянинг Дувр портига олиб борувчи М20 шоссесида юк машиналар тирбандлиги. 2020 йил 11 декабрь
    Фото: LETA

    Мавзуга доир:

    • Британия дунёда биринчи бўлиб коронавирусга қарши вакцинацияни бошлайди
    • Буюк Британияда локдаундан кейин маҳаллий чекловлар жорий қилинади
    • Буюк Британия қироличаси «Брекзит» ҳақидаги қонунни имзолади
    • «Келинг ‘Брекзит’ни тугатамиз»: Борис Жонсон – Буюк Британия парламент сайловлари якуни ҳақида
    • Bloomberg: Борис Жонсон қиролича тасдиқлаган кескин «Брекзит»ни тақиқловчи қонунга бўйсунмоқчи эмас
    • Британия парламенти Тереза Мейнинг «Брекзит» бўйича режасини яна рад этди
    • Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиш жараёни бошланди

    14.12.2020, 12:10   Изоҳ (0)   14370
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ ҳукумати фикрича, Facebook рақобат хавфини бартараф қилиш учун Instagram ва WhatsApp’ни сотиб олган. Энди у компанияни бўлиб юборишни талаб қилмоқда

    14.12.2020, 09:15

    Қирғизистонда 18 киши президентликка номзод сифатида рўйхатга олинди

    13.12.2020, 23:38

    Рамзан Қодировнинг 20 ёшли қизи Грознийда мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи бўлди

    13.12.2020, 23:17

    Франция фуқароси Европа лотереяси тарихидаги рекорд ютуқ — 200 миллион евро ютиб олди

    13.12.2020, 22:58

    Германияда 16 декабрдан бошлаб карантин чоралари кучайтирилади

    13.12.2020, 22:16

    Хитойда бир кишида COVID-19 аниқлангани сабабли бутун шаҳар карантинга ёпилди

    13.12.2020, 20:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55

    Бухорода ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлган шахсга жиноят иши очилди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:45

    Россия қўшнисига ҳамла қилган кун: Европанинг XXI асрдаги илк урушига 17 йил тўлди

    Дунё | 8 август, 21:35

    Хоразмда автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.