Transfermarkt портали Европа Чемпионлар Лигаси 2020/21 йилги мавсуми гуруҳ босқичида энг кўп очко тўплаган лигалар рейтингини тузиб чиқди.
Унга кўра, Англия Премьер Лигаси клублари 52 очко билан етакчилик қилмоқда. АПЛнинг тўрт клуби гуруҳ босқичида 16 марта ғалабага эришиб, 4 мартадан дуранг ва мағлубият қайд этган.
Кейинги ўринлардан Бундеслига (49) ва Ла Лига (47) ўрин олган. Кучли бешлик лигалари сирасига кирувчи Франция чемпионати эса жуда қониқарсиз натижа қайд этган — 16 очко. Жорий мавсум учта клуб билан қатнашган французлар гуруҳ босқичида бор-йўғи беш бор ғалаба қозонган, шуларнинг тўрттаси ПСЖга тегишли.
Шунингдек, УЕФА лигалари рейтингида 7-ўринда бораётган Россия Премьер Лигаси ҳам сўнгги йиллардаги энг ёмон натижасини қайд этган. Русларнинг учта клуби гуруҳда бир марта ғалабага эришган, холос.
Қуйидаги суратда тўлиқ рейтинг билан танишинг:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)