«Тоттенҳэм» бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия Премьер Лигасининг ноябрь ойидаги энг яхши мураббийи деб топилди. Бу ҳақда лига матбуот хизмати маълум қилди.
Португалиялик мутахассис қўл остидаги жамоа ноябрь ойида 4 та ўйин ўтказиб, уч ғалаба ва бир дуранг қайд этди. Унинг жамоа айни пайтда мусобақада пешқадамлик қилмоқда.
Мазкур соврин учун шунингдек, қуйидаги мураббийлар кураш олиб борганди:
- Фрэнк Лэмпард («Челси») — 2 ғалаба ва бир дуранг;
- Оле-Гуннар Сульшер («Манчестер Юнайтед») — 3 ғалаба ва бир мағлубият;
- Дэвид Моес («Вест Ҳэм») — 3 ғалаба.
Шунингдек, АПЛнинг ноябрь ойидаги энг чиройли гол ҳам аниқланди. Унга кўра, «Фулҳэм» ҳимоячиси Ола Айнанинг «Вест Бромвич» дарвозасига киритган тўпи ғолиб бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)