«Милан» Европа Лигаси 6-тури доирасидаги 10 декабрь кунги ўйинда «Спарта»ни мағлубиятга учратди (1:0).
Миланликларнинг барча мусобақалар доирасида сафар учрашувларидаги мағлубиятсиз серияси 18 ўйинга етди.
Бу клуб учун 1993 йилдан кейинга энг яхши натижа ҳисобланади. 27 йил аввал «Милан» кетма-кет 20 та сафар ўйинида ютқазмаганди.
Стефано Пиоли шогирдлари йил охиригача иккита сафар ўйини ўтказади: Элдор Шомуродов тўп тепадиган «Женоа» ва «Сассуоло»га қарши.
«Милан» Европа Лигасининг H гуруҳида «Лилль», «Спарта» ва «Селтик» жамоаларига қарши баҳс олиб борди. Якунда «россонерилар» биринчи ўрин билан плей-офф босқичига йўлланма олди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)