• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Техаснинг сайлов натижаларини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги суд даъвосини 17 та штат қўллаб-қувватлади

    Ҳокимият тепасида республикачилар бўлган 17 та штат вакиллари АҚШ Олий судига мурожаатнома юбориб, Техас бош прокурори Кен Пекстоннинг президент сайлови натижаларини қайта кўриб чиқишни сўраб берган даъвосини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда CNBC’га таяниб, «РБК» хабар бермоқда.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Гап Миссури, Алабама, Арканзас, Флорида, Индиана, Канзас, Луизиана, Миссисипи, Монтана, Небраска, Шимолий Дакота, Оклахома, Жанубий Каролина, Жанубий Дакота, Теннесси, Юта ва Ғарбий Виржиния ҳақида бормоқда.

    Телеканалнинг қайд этишича, бу мурожаат Пекстон Жоржия, Мичиган, Пенсильвания ва Висконсин штатларида (уларнинг барчасида демократ Жо Байден ғолиб бўлган) сайлов натижаларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраб Олий судга мурожаат қилганидан кейин эртаси куни берилган. Техас бош прокурори фикрича, ушбу штатларда, шу жумладан, почта орқали юборилган бюллетенларни кўриб чиқишга алоқадор меъёрларга риоя қилинмаган.

    17 та штатдан иборат гуруҳ «суд дўстлари» мурожаатини берган. Америка ҳуқуқ тизимида суд можаросининг тўғридан-тўғри иштирокчиси бўлмаган манфаатдор шахслар шундай аталади. Улар ўз фикрини билдириш мақсадида судга ёзма мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

    Fox News хабар беришича, даъводан мақсад — Жоржия, Пенсильвания, Мичиган ва Висконсиндан сайлов ҳайъати аъзоларининг белгиланишини кейинроққа суриш. Даъвода таъкидланишича, бу штатлар президент сайловларини ўтказиш қоидаларини ўзгартириб, конституцияни бузган. Шунингдек, унда ушбу штатлар томонидан қабул қилинган янги қоидалар де-факто овоз бериш жараёнида катта кўламли қонун бузилишлари юзага келишига имконият яратган.

    АҚШ президенти Дональд Трамп Техас томонидан берилган даъвога уни манфаатдор томон сифатида қўшиб қўйишни талаб қилди. Жавобгар штатларнинг ҳар бирида расмий шахслар 2020 йилги сайловларни ўтказишда штат қонунларини ўзгартирган ёки унга риоя қилмаган», — дейилади Трамп адвокатларининг аризасида.

    Давлат раҳбари сайлов натижаларини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги даъвога қўшилган штатларга миннатдорлик билдирди. «Қойил! Сайловларда АҚШ тарихида энг мисли кўрилмаган фирибгарлик ҳақидаги ишда Техасга камида 17 та штат қўшилди. Раҳмат!» — деб ёзади у Twitter.

    Дональд Трамп 3 ноябрда бўлиб ўтган сайловларда мағлуб бўлганини тан олмай, сайлов натижалари қалбакилаштирилганини даъво қилмоқда. У баъзи муҳим штатларда овоз бериш якунлари қайта кўриб чиқилишини талаб қилиб, бунинг учун 9 миллион доллар ҳам сарфлади. Аммо бюллетенларнинг қайта санаб чиқилиши Байденнинг ғалабасини кўрсатди. Судлар ҳам амалдаги президент жамоасининг овоз бериш ва бюллетенларни ҳисоблаш жараёнидаги қонун бузилишлари ҳақидаги даъволарини рад этди.

    Декабрь бошида Трамп сайловлар ҳалол бўлган тақдирдагина мағлубиятини тан олишини билдирганди. «Мен сайловда мағлуб бўлишга қарши эмас, лекин у адолатли бўлишини хоҳлайман. Истамайдиган нарсам шуки, сайловлар Америка халқидан ўғирлаб олинмасин», — деди Трамп.

    Кейинроқ АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп 2024 йилда давлат раҳбари лавозимига ўз номзодини қўйиши мумкинлигини билдирди.

    Мавзуга доир:

    • Оқ уй ҳокимият Байденга тинч йўл билан топширилишига ишонч билдирди
    • Трамп Байденнинг инаугурацияси куни Флоридадаги митингда чиқиш қилиши мумкин

    10.12.2020, 14:30   Изоҳ (0)   11675
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Коронавирус, Among Us ва Том Хэнкс: 2020 йилда Google’да энг кўп қидирилган сўровлар

    10.12.2020, 12:48

    АҚШда бир кеча-кундузда коронавирусдан вафот этганлар сони бўйича антирекорд ўрнатилди

    10.12.2020, 12:11

    Туркия соғлиқни сақлаш вазири Россия вакцинасидан воз кечилгани ҳақидаги хабарларни рад этди

    10.12.2020, 11:58

    АҚШ монополияга қарши курашиш регулятори судда Facebook’дан Instagram ва WhatsApp’ни сотиб юборишни талаб қилди

    10.12.2020, 11:35

    Starship ракетаси прототипи вертикал қўниш имкониятини текшириш вақтида ерга урилиб, портлаб кетди (видео)

    10.12.2020, 10:46

    Олмаотада COVID-19’нинг симптомсиз ва енгил шакли билан касалланганлар ҳам касалхонага ётқизилади

    10.12.2020, 08:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ ҳарбий аэродромларни “робот бўрилар” ҳимоя қилмоқда (фото)

    Лайфстайл | 12 июл, 16:35

    Тошкентда Cobalt ҳайдовчиси Lacetti’ни “дубинка” билан уриб қочиб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 12 июл, 16:20

    “Ювентус” Санчони ўз сафига қўшиб олиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 16:02

    Чинозда ўз опасини ўлдириб, 7 кун гилам ичида сақлаган укага ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 12 июл, 16:00

    Lego “Трансформерлар”даги Саундвейв десептикон кўринишидаги янги конструкторни тақдим этди

    Қўзиқорин | 12 июл, 15:20

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45

    Канадалик олимлар саратон тўқимасини 3D принтерда чоп этди

    Илм-фан | 12 июл, 14:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.