Тошкентдаги Қатортол кўчаси намунавий кўчага айлантирилади. Бу ҳақда Чилонзор туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Чилонзор туманининг 2020 йил учун мўлжалланган дастурига тумандаги бир қатор серқатнов йўллар, ички ва ташқи кўчаларни таъмирлаш масаласи ҳам киритилган бўлиб, бугунги кунга келиб мазкур дастур асосида жойларда таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган.
9 декабрь куни туман ҳокими Сарвар Маҳаметов, ҳокимнинг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича ўринбосари Азизхон Усмонов ва бошқа тегишли масъуллар намунавий кўчага айлантирилиши режалаштирилган Қатортол кўчасида олиб борилаётган таъмирлаш жараёнларини жойига чиққан ҳолда ўрганди.
Таъкидланишича, ўрганишлар жараёнида масъулларга тегишли таклиф ва тавсиялар берилган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг июнь ойида Чилонзор туманидаги энг серқатнов кўчалардан бири ҳисобланган Қатортол кўчасида 2560 квадрат метр асфальт ётқизилгани, Чўпонота кўчасининг 8100 квадрат метр майдони ҳам янгидан асфальт қилингани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)