«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Чемпионлар Лигаси доирасида «Барселона»га қарши ўйиндаги ғалабадан кейин (3:0) каталонлар сардори Лионель Месси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Биз 12-13 йил давомида турли тақдирлаш маросимларида бирга қатнашиб келамиз ва мен уни ҳеч қачон рақиб ҳисобламаганман, буни фақат матбуот илгари сурарди.
Биз ҳар доим яхши муносабатда бўлганмиз. Леодан сўрасангиз ҳам шундай жавоб қайтаради», — дейди Роналду.
Бу учрашувдаги ғалабадан кейин «Ювентус» гуруҳда биринчи ўринни олди. Каталонлар эса 2006 йилдан бери илк бор Сҳемпионлар Лигасида гуруҳни 2-ўринда якунлади. Мазкур баҳсда Роналду дублга эришди.
Эслатиб ўтамиз, Роналду ва Месси сўнгги бор 2018 йилнинг баҳоридаги «Эль-Класико»да ўзаро тўқнаш келганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)