• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12466.44
    • RUB155.42
    • EUR14517.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШда Pfizer вакцинаси синовларида 6 нафар кўнгилли вафот этган

    Американинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компанияси ҳамкорликда ишлаб чиққан вакцина синовларини ўтказиш чоғида олти киши вафот этган. Бу ҳақда «РБК» АҚШ Озиқ-овқатлар ва дорилар сифати масалалари бўйича бошқармаси (FDA) томонидан эълон қилинган ҳужжатга таяниб хабар берди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Ҳисобот даврида олтита ўлим қайд этилди (вакцина олинаётган гуруҳда иккита, плацебо гуруҳида эса тўртта ўлим)», — дейилади FDA’нинг 10 декабрга белгиланган мажлиси учун тайёрланган 53 бетли ҳужжатда.

    Унда таъкидланишича, вакцина олаётганлар гуруҳидаги биринчи қурбон атеросклероз ва семизликдан азоб чеккан. Кўнгилли дорининг биринчи дозаси юборилганидан кейин уч кун ўтиб вафот этган. Вакцина олаётганлар гуруҳида вафот этган иккинчи иштирокчида эса иккинчи доза киритилганидан кейин 60 кун ўтиб, юрак тўхтаб қолган, яна уч кундан кейин унинг ўлими қайд этилган.

    Плацебо олганлар гуруҳидаги икки киши инсульт ва инфарктдан кўз юмган, синовлар иштирокчиларининг яна икки нафари нимадан вафот этгани ҳозирча номаълум. Олти қурбоннинг уч нафари 55 ёшдан катта бўлган.

    FDA хулосасида айтилишича, Pfizer ва BioNTech вакцина сифатини кафолатловчи тегишли ахборотни тақдим этган. Дори биринчи дозадан кейиноқ аҳамиятли ҳимояни таъминлайди, дейилади ҳисоботда, бу эса вакцинани COVID-19’га қарши курашиш учун хавфсиз ва юқори самарали воситага айлантиради.

    Июль ойида Pfizer АҚШ ҳукумати билан 50 миллион америкаликни эмлашга етадиган 100 миллион доза (бир кишига иккитадан инъекция) вакцина етказиб бериш учун 1,95 миллиард долларлик шартнома имзолаган. Шартнома дорининг клиник синовлари тугашидан олдинроқ тузилган, фармокологик гигант вакцина самарадорлиги исботланган тақдирдагина партияни етказиб бериши керак эди. Ноябрь ойида Pfizer ва унинг германиялик шериги BioNTech томонидан ишлаб чиқилган вакцина 95 фоиз самарадорлик кўрсатди ва аввалроқ тузилган шартнома ишга солинди. Аммо NYT манбаларининг маълум қилишича, ишлаб чиқарувчилар шартномани имзолаш босқичидаёқ Оқ уйга яна 100 миллионта дозадан иборат қўшимча партияни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилган. Президент маъмурияти эса бундан воз кечган.

    Bloomberg хабарига кўра, АҚШ Pfizer вакцинасидан 600 миллионта дозани олдиндан буюртма қилиб қўйган. Йил охиригача компания 100 миллионта доза ишлаб чиқариши керак эди, аммо унда илк босқичларда хом ашё етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар юзага келди, шу сабабли икки марта камроқ доза ишлаб чиқаради.

    Pfizer президенти Альберт Бурла вакцинадан йил охиригача 50 миллион, 2021 йилда эса 1,3 миллиард дозагача ишлаб чиқариш режаларини эълон қилди.

    Аввалроқ АҚШ аҳолиси COVID-19’га қарши ҳаммадан биринчи бўлиб эмланиши хабар берилган эди. АҚШ президенти Дональд Трамп имзолайдиган фармонга мувофиқ, америкаликлар эмланганидан кейингина коронавирусга қарши вакциналар бошқа мамлакатларга ҳам етказилишни бошлайди.

    АҚШ санитар назорат бошқармаси (FDA) 10 декабрь кунги мажлисида Американинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компаниялари вакцинасидан фойдаланишни маъқуллаш-маъқулламаслик масаласини ҳал қилади. Мамлакатда Американинг Moderna компанияси ишлаб чиққан яна бир вакцинани рўйхатдан ўтказиш масаласи эса келаси ҳафта, 17 декабрь куни кўриб чиқилади.

    Мавзуга доир:

    • Евроиттифоқ COVID-19’га қарши вакцина ва тестларни ҚҚСдан озод қилди
    • АҚШ Pfizer томонидан яратилган коронавирусга қарши вакцинанинг самарадорлигини тасдиқлади
    • ОАВ: АҚШ аҳолиси COVID-19’га қарши ҳаммадан биринчи бўлиб эмланади
    • NYT: Трамп маъмурияти Pfizer вакцинасидан кўпроқ сотиб олиш таклифини рад этган

    09.12.2020, 11:58   Изоҳ (0)   21345
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Молдова бош вазири коронавирусга чалинди

    09.12.2020, 11:35

    Францияда бортида олти киши бўлган вертолёт ҳалокатга учради. Учувчи омон қолди

    09.12.2020, 11:10

    Японияда туғилишлар сонини сунъий интеллект ёрдамида оширишга қарор қилинди

    09.12.2020, 08:26

    Туркияда 2016 йилдаги давлат тўнтаришига уриниш иши бўйича қарийб 200 киши қўлга олинди

    09.12.2020, 07:36

    Россияда 2020 йилда 41 та терактнинг олди олингани маълум қилинди

    09.12.2020, 07:06

    Хитой ва Непал Эверест тоғини қайта ўлчади. Тоғ аввал ҳисобланганидан деярли бир метр баландроқ бўлиб чиқди

    09.12.2020, 06:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ суди Трампнинг фирибгарлик иши бўйича 515 млн долларлик жаримасини бекор қилди — AP 

    Дунё | 21 август, 22:20

    Жиззахда фуқаронинг олиб қўйилган ерлари учун компенсация ҳокимликдан суд орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 21 август, 22:10

    Тошкентда шифохоналарга имтиёзли йўлланмани сотиш билан шуғулланганлар ушланди

    Ўзбекистон | 21 август, 22:00

    Андижонда кортеж бўлиб ҳаракатланган машина ҳайдовчиларига чора кўрилди

    Ўзбекистон | 21 август, 21:50

    Пора билан қўлга тушган коррупцияга қарши курашишга масъул ходимга ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 21 август, 21:35

    Бу йил Вақф фонди томонидан муҳтож оилаларга 43 та уй қуриб берилди — Мусулмонлар идораси

    Ўзбекистон | 21 август, 21:20

    Исроил Ғазони тўлиқ босиб олишга қаратилган операцияни бошлади

    Дунё | 21 август, 21:07

    Америкаликлар мамлакатдаги демократия хавф остида деб ҳисобламоқда

    Дунё | 21 август, 20:50

    Электрон сигарет чекувчи болаларнинг кашандага айланиш эҳтимоли 3 баробар юқори

    Лайфстайл | 21 август, 20:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.