Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев оиласи оғир жудоликка учради. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳокимнинг 73 ёшли отаси Тоир Мирзаев вафот этган.
Ҳокимлик марҳумнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва қариндошларига Қашқадарё вилояти, туман, шаҳар ҳокимликлари, вилоят ташкилотлари раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик номидан таъзия билдирган.
Қашқадарёлик блогер Азизбек Яздурдиевнинг қўшимча қилишича, марҳумнинг дафн маросими Самарқанд вилоятининг Жомбой туманидаги Тут қишлоғида 8 декабрь, соат 13:00 да бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)