• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Кошонадан чиққан миллионерлар. Бадавлат оилада вояга етган таниқли футболчилар

    Одатда кам таъминланган оилаларда вояга етган футболчиларнинг яхшироқ ўйнаши ва спортда катта ютуқларга эришиш имконияти юқори баҳоланади. Бироқ ҳар соҳада бўлгани каби футболда ҳам истисно ҳолатлар кузатилиб туради. Бугун айнан мана шундай, бадавлат оиладан етишиб чиққан таниқли футболчилар (уларнинг айримлари фаолиятини якунлаган) ҳақида фикр юритамиз.

    Херард Пике

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ишониш қийин аммо «Барселона» тарихидаги энг яхши ҳимоячиларидан бири Пике умуман футбол ўйнамаслиги ҳам мумкин эди. Херард жуда бой оилада дунёга келади. Отаси Барселонанинг таниқли адвокати, онаси эса хусусий клиника хўжайини эди. Аммо Пикенинг бобоси болакайнинг тақдирида ҳал қилувчи ролни ўйнайди. Ўша даврларда ёш Херарднинг бобоси Амадор Бернабеу «Барселона» клубининг вице-президенти эди ва айнан у Пикенинг футбол билан шуғулланишини хоҳлаган. Якунда бу қарор ўзини тўлалигича оқлади, дейиш мумкин.

    Андреа Пирло

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Италиялик футболчининг отаси пўлат ишлаб чиқарадиган компанияга эгалик қилади. Табиийки, бундан Андреага ҳам тегишли улуш ажратилган. Интервьюларидан бирида Андреа дивидендлари кексаликка қадар фаровон яшаш учун етарли бўлишини айтганди.

    Аммо футболга бўлган муҳаббат устунлик қилади ва завод эгасининг бойвачча ўғли 2006 йилги Жаҳон Кубогини қўлга киритади.

    Кака

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Бразилиялик ўйинчилар учун одатда футбол ягона нажот вазифасини бажариб беради. Бироқ бу гапларнинг Какага умуман алоқаси йўқ. Футболчининг отаси таниқли ва обрўли муҳандис бўлиб, унда моддият тарафлама ҳеч қандай муаммолар кўзга ташланмаган. Онаси ўқитувчи бўлишига қарамай, кўп вақтини ўғлининг тарбиясига ажратган.

    Ёшлигидан «тилла бола» номини олган Кака 2007 йилда сайёранинг энг яхши футболчиси номига лойиқ кўрилади.

    Робин ван Перси

    Фото: Eurosport

    Фото: Eurosport

    Нидерландиялик собиқ футболчининг томирида ижодкорлар қони оқади. Унинг отаси машҳур ҳайкалтарош, онаси эса дизайнер. Кўпчилик Робиннинг ҳам ота-онасининг изидан бориб, санъат йўлини танлашини тахмин қилганди. Аммо болакай футболга муҳаббат қўйди ва у билан жиддий шуғуллана бошлади.

    Якунда Робин ван Перси ўз авлоди ва Нидерландия терма жамоасининг энг яхши ҳужумчиларидан бирига айланди. У эришган натижаларга эса фақат ҳавас қилиш мумкин.

    Марио Балотелли

    Фото: The Sun

    Фото: The Sun

    Италия футболининг энг можароли вакилларидан бири Марионинг тақдири ушбу рўйхатдаги бошқа футболчиларнинг ҳикояларидан бироз фарқ қилади.

    Балотелли ганалик муҳожирлар оиласида дунёга келади. Туғилганида, болакай қимматли терапияга муҳтож эди, шунинг учун унинг ота-онаси фарзандини васийлик органларига беришга мажбур бўлади. У ердан эса уни Брешиянинг нуфузли оилалардан бири асраб олади.

    Янги оила Мариони яхши ҳаёт кечириши учун зарур бўлган барча нарсалар билан таъминлайди. Бундан ташқари, уларнинг Мариони ортиқча эркалатиб юборгани айтилади, бу эса унинг характерида яққол намоён бўлади. У нафақат майдонда, балки унинг ташқарисида ҳам қатор ишкалларга ўралашиб юради.

    Уго Льорис

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Бугунги куннинг энг яхши дарвозабонларидан бири Уго Льорис Ницца шаҳрининг обрўли туманларида банкир ва адвокатлар оиласида дунёга келади.

    Льориснинг футболга бўлган муҳаббатига қарамай, ота-онаси уни бойлар ўйини бўлган — теннисга беради. Эътиборга молик жиҳати, Льорис ушбу спорт турида ҳам қатор муваффақиятларга эришади. Бироқ сўнгги танловни амалга ошириш вақти келганида, Уго иккиланишларсиз ракеткасини четга суриб, дарвозабонлик қўлқопларини кияди. Кейин нима бўлгани эса ҳаммага маълум. У узоқ йиллардан бери «Тоттенҳэм» ва Франция терма жамоасининг алмаштириб бўлмас посбони саналади.

    Мавзуга доир: Харобадан чиққан миллионерлар. Камбағал оилада вояга етган таниқли футболчилар

    08.12.2020, 17:05   Изоҳ (0)   31289
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Кубоги. «Локомотив» ОКМКга йирик ҳисобда ютқазди ва мусобақани тарк этди, «Қўқон-1912» ўзида «Сурхон»ни енгди

    08.12.2020, 16:34

    Ҳашаматли уй, қимматбаҳо машиналар ва шахсий самолёт. Пол Погба миллионларини нималарга сарфлайди?

    08.12.2020, 16:04

    Марио Балотелли Б Серия клуби аъзосига айланди. Бу жамоа Силвио Берлусконига тегишли

    08.12.2020, 15:40

    Андреа Пирло: Роналду ёки Мессидан бирини танлаш — адолатсизлик

    08.12.2020, 15:03

    «Ҳаммаси тамом». Погба «Манчестер Юнайтед»дан кетади

    08.12.2020, 14:22

    А Серия. «Женоа» сўнгги сонияларда гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди. Элдор Шомуродов асосий таркибда тушди

    08.12.2020, 02:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ҲАМАС Исроил қўшинларини олиб чиқиб кетиш эвазига Ғазодаги жангчиларини чиқаришга тайёр — Al Arabiya

    Дунё | 14 август, 18:30

    Суданда вабо эпидемияси: бир ҳафтада 40 киши вафот этди

    Дунё | 14 август, 18:10

    Аббосбек Файзуллаевнинг “Башакшеҳир”даги дебюти нега кечикаётгани маълум бўлди

    Спорт | 14 август, 18:05

    Покистон Ҳиндистон таҳдидига жавобан ракета қўшинлари тузади

    Дунё | 14 август, 18:00

    “Уч қаҳрамон” бозоридаги ёнғинда 74 млрд сўм зарар коърилган. Вайрон боълган ҳудудда метро қурилади

    Ўзбекистон | 14 август, 17:45

    Японияда янги туғилган чақалоқ ҳидига ўхшаш атир яратилди

    Илм-фан | 14 август, 17:30

    Халқаро сертификати йўқ ўқитувчиларни ишдан бўшатиш бўйича кўрсатма берилмаган — вазирлик

    Ўзбекистон | 14 август, 17:17

    Перу собиқ президенти ҳибсга олинди

    Дунё | 14 август, 17:15

    “Уэнздей” сериали муаллифлари Аддамслар оиласи ҳақида мультфильм ишлаб чиқаради

    Кино | 14 август, 16:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.