• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Мўғулларга Европа эшикларини очган жанг. Ботухоннинг Киевга юришига 780 йил тўлди

    XIII аср бошларида Осиёда дунё харитасини ўзгартириб юборган ва жаҳон тарихида ўзига хос тарзда из қолдирган, кўплаб халқлар шаклланишига ҳисса қўшган бир сиёсий куч пайдо бўлди. Бу Чингизхон асос солган мўғул империяси эди. Чингизхоннинг невараси Ботухон бобосининг юришларини ғарбга қараб давом эттирди. Ана шундай юришлар натижасида 1240 йил 6 декабрь санасида рус давлатининг эски маркази Киев шаҳри фатҳ этилди. «Дарё» бугунги мақолада Киевнинг мўғуллар томонидан эгалланиши ҳақида ҳикоя қилади.

    Тарихий вазият

    Қисқа муддат ичида Хитой, Марказий Осиё, Эрон, Дашти Қипчоқ ҳудудлари мўғуллар қўлига ўтди. Чингизхон асос солган марказлашган давлат унинг вафотидан кейин учинчи ўғли Ўқтой (Ўгадой) Улуғ хон қўлига ўтди. У эса Чингизхон бошлаб берган дунёни эгаллаш вазифасини давом эттиришга қарор қилди. Ҳали фатҳ этилмаган ҳудудларга, жумладан, рус ерларига юбориш учун катта қўшин ташкил қилиб, унга Чингизхоннинг невараси, Жўжихоннинг ўғли Ботухонни бош қўмондон этиб тайинлади. Шу тариқа рус сафари бошланди. Аслида, 1223 йилдаёқ Субутой ва Жебе нўёнлар бошчилигида мўғуллар Киев остоналаригача борган, аммо шаҳарни қамал қилмасдан ортга қайтган эди. Аммо бу сафар ҳаммаси бошқа эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    1237—1238 йилларда мўғуллар Рязань, Владимир-Суздал князликларини фатҳ этди. Кейин эса Волга-Дон текисликларига чиқди ва шу ердан жануби-шарқий Европани эгаллади. 1239 йилда шундай юришлардан бирида Переяславль ва Днепр дарёсининг чап соҳили ерлари забт этилди. Шу йилнинг кузида Чернигов эгалланди. Шу йилда Менгухон разведка билан шуғулланди ва Киев атрофларини диққат билан ўрганди. У Киев князи Михаил Всеволодичга элчилар юборди, аммо элчилар ўлдирилди.

    Бу пайтда рус князликлари ўзаро душман кайфиятида эди, қўшимчасига мўғул таҳдиди ҳам бор эди. Княз Михаил бу хавф олдида ожиз қолди ва шаҳарни тарк этиб, Венгрияга қараб қочди. Унинг ўрнини Смоленск князи Ростислав эгаллади, у ҳам тез орада Галицк князи Данил Романович томонидан қувиб чиқарилди. У эса шаҳарни Дмитрийга топшириб, унинг ҳимоясини ташкил қилишни буюрди. Ўзи эса ўз князлигига қараб равона бўлди.

    1240 йил ёзда мўғуллар ғарбга юриш учун тайёргарликни якунига етказди. Шу вақтга қадар бўлиб ўтган жангларда йўқотилган аскарлар ўрнига шарқдан ва фатҳ этилган ерлардан янги аскарлар келиб қўшилди. Ғарбга қарши юриш қилган қўшин сони ҳақида турли фикрлар айтилади. Замонавий тарихчилар унинг сони 40 мингдан 120 мингача бўлганини қайд этади.

    Киевга юриш

    Мўғулларнинг ғарбга юришидаги энг биринчи йирик шаҳар Киев, энг биринчи тўсиқ эса Днепр эди. Турли манбаларда мўғулларнинг Днепрдан қандай ўтгани ҳақида турлича маълумотлар келтирилади. Баъзилар уларни дарё музлаган пайтда кесиб ўтган деса, бошқалари ёзда сув сатҳи пасайган пайтда кесиб ўтган дейди. Лекин мўғуллар Днепр бўйларига 1240 йилнинг ёзида келди ва узоқ вақт шу ерда туриб қолди. Мақсад Киев шаҳрини фатҳ этиш эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Киев ўз даврининг энг йирик шаҳарларидан бири эди. Унинг аҳолиси 40—50 минг кишини ташкил қилгани манбаларда ёзиб қолдирилган. Шаҳар баландлиги 12 метр бўлган қалин девор билан ўралган. Аммо деворлар Х—XI асрларда қурилгани боис улар тошотар қамал қуролларига бардошли қилиб қурилмаган эди. Бу эса оқибатда Киевнинг қулашига сабаб бўлди. Шаҳар икки қисм — юқори ва қуйи қисмдан иборат эди. Шаҳарни ҳимоя қилиш учун тўрт-беш минг киши сафарбар қилинди. Мўғуллар яқинлашиб келаётган пайтда киевликлар Подол (қуйи қисм)ни тарк этиб, яхши ҳимояланган юқори шаҳарга кириб олди.

    Киев қамали

    Тарихчилар мўғулларнинг қалъаларни забт этиш тактикасини қуйидагича таърифлайди: «Улар қалъага дарҳол ҳужум қилмайди. Дастлаб уни ўраб олиб, қамал қилади. Турли қамал қуролларидан фойдаланиб, тинмасдан ҳужум қилиб туради. Ҳужумлар тун-у кун давом этади. Қалъага киришнинг ҳам, ундан чиқишнинг ҳам имкони бўлмайди. Аскарлар ҳам тез-тез ўрин алмашиб тургани учун чарчаб қолмайди».

    Шу тариқа Боту аскарлари ҳам шаҳарни ўраб олди ва унинг атрофларини ташқи ёрдам келишига имкон қолдирмайдиган қилиб тозалаб чиқди. Уч ой давомида шаҳар қамал қилиб турилди. Ботухоннинг бош қароргоҳи Либид дарёсининг нариги қирғоғида жойлашган эди. Шу ердан, яъни шаҳарнинг жанубий тарафидан «Ярослав шаҳри» (Киев Ярослав Мудрий шарафига шундай номланган) деворлари ва миноралари яхши кўриниб турар эди.

    Боту ўз қўшинлари ва тош отиш машиналарининг асосий қисмини шаҳарнинг энг ҳимоясиз қисмида — Лядский дарвозаси қаршисида, ботқоқли пасттекисликда тўплаган эди. Ботухон ботқоқлик музлаш пайтини кутди ва шундан кейингина мазкур дарвоза орқали ҳужум бошлади.

    Уларнинг катапульталари юз йиллик эман ва қарағай дарахти ёғочидан қилинган эди. Шу тариқа шаҳар тош отувчи катапульталар ёрдамида ўққа тутилди. Натижада, Лядский дарвозаси қулади. Киевликлар ҳимояланишда давом этди. Қўмондон Дмитрий жанг пайтида яраланди ва мўғуллар шаҳарнинг қолган девор ва дарвозаларини ҳам эгаллади. Қўшин шаҳарга киришга муваффақ бўлди. Рус оғир кавалерияси қочаётган одамлар тўла тор кўчаларда ҳаракатлана олмади. Шаҳар тўлиғича мўғуллар томонидан эгалланди. Эртаси куни ҳам жанглар давом этди. Ҳимоячилар Десятина черковига кириб ҳимояланди ҳамда унинг атрофида ёғоч тўсиқлар ўрнатди. Тирик қолганлар черков ичига кириб олди. Гумбазда ҳам одамлар кўплигидан гумбаз қулаб тушди.

    Шу тариқа Киев шаҳри Боту томонидан фатҳ этилди. Шаҳар эгалланганидан кейин у ерда бир неча минг кишилик гарнизон жойлаштирилди. Энди мўғуллар учун Европа эшиклари очиқ эди. Киевдан кейин Волин, Галиция эгалланди. Киевнинг эгалланиши билан рус ерларининг мўғуллар томонидан фатҳ этилиши амалда якунланди ҳамда руслар кейинги икки ярим аср мўғуллар ҳукми остида яшади.

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    07.12.2020, 15:48   Изоҳ (0)   20459
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қадимий Рим нафаси келиб турадиган бир неча асрлик Туркия шаҳарлари — суратларда

    07.12.2020, 14:42

    Дунё бўйича 67 миллион киши коронавирусга чалинди. Саккиз кунда улар 5 миллионга кўпайди

    07.12.2020, 14:31

    ОАВ: Ҳиндистонда 300 дан ортиқ киши номаълум касаллик билан шифохонага ётқизилди. Бир киши вафот этган

    07.12.2020, 12:48

    Трамп демократларни коммунизмга олиб боришни истаётганликда айблади

    07.12.2020, 08:55

    Олимлар баҳорга бориб АҚШда COVID-19 қурбонлари сони икки баравар ошиши мумкинлигини тахмин қилди

    07.12.2020, 08:29

    Учувчилар дунёдаги улкан айсберг ва унинг шиддат билан парчаланаётганини суратга олди

    07.12.2020, 07:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда уй-жой ва ер нархлари пасайди

    Ўзбекистон | 6 август, 12:42

    Google энди Жанубий Корея ҳарбий объектларини харитада хиралаштириб кўрсатади

    Дунё | 6 август, 12:31

    Хитой ўзининг янги жанговар самолётини синовдан ўтказмоқда (фото)

    Дунё | 6 август, 12:21

    Сувга тушганда ўз-ўзидан қутқарув баллонига айланувчи шарча ихтиро қилинди (фото)

    Лайфстайл | 6 август, 12:20

    “Ҳизбуллоҳ” раҳбари Исроилга ракеталар ёғдириш билан таҳдид қилди

    Дунё | 6 август, 12:10

    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

    Реклама | 6 август, 10:30

    “Ньюкасл” ҳимоячисини Сеул аэропортида унутиб қолдирди

    Спорт | 6 август, 12:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.