Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россияда «Спутник V» вакцинасининг максимал нархи рўйхатдан ўтказилди. Вакцинанинг икки компоненти максимал нархи 1942 рублни ташкил этади. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирининг ёрдамчиси Алексей Кузнецовга таяниб, «Интерфакс» маълум қилди.

Фото: EPA

Фото: EPA

Унга кўра, 5 та икки компонентли тўпламнинг нархи 9710 рубль миқдорида рўйхатдан ўтган. Кузнецовнинг таъкидлашича, Россия фуқароларини эмлаш бепул ва ихтиёрий равишда амалга оширилади.

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Гамалея институти томонидан ишлаб чиқилган ва «Спутник V» деб номланган биринчи рус вакцинаси 11 августда рўйхатдан ўтказилди. Ҳозирда у Москвада синов босқичини ўтказмоқда, унда 40 минг киши иштирок этади. Гуруҳнинг ярми аллақачон эмланган.

Бунга параллел равишда вакцина билан хавф гуруҳларини – шифокорлар, тиббиёт ходимлари, ўқитувчиларни эмлаш бошланган. Шунингдек, армияда эмлаш бошланди.

Аввалроқ АҚШнинг Pfizer компанияси Германиянинг BioNTech компанияси билан биргаликда ишлаб чиқарилган COVID-19’га қарши вакцинанинг самарадорлиги 95 фоизни ташкил этишини маълум қилгани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу вакцинанинг дозаси АҚШ учун 19,5 долларни ташкил этади (иккала компонентнинг қабул қилиниши 39 долларга тушади), бошқа бир Америка компанияси Moderna вакцинасининг бир дозаси нархи эса 25-37 долларни ташкил қилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди