• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Пандемия шароитида туризм»: Истанбулдаги Султон Аҳмад ёки ипподром майдонига саёҳат

    Аввал хабар берилганидек, «Пандемия шароитида туризм» лойиҳасини ташкил қилган Туркия маданият ва туризм вазирлиги ўзбекистонлик журналист ва блогерлар қаторида «Дарё» мухбирини ҳам Туркиянинг Истанбул ва Анталия шаҳарларига таклиф этган. 

    Сафарнинг Истанбулдаги сўнгги кунида гуруҳ вакиллари Султон Аҳмад ёки ипподром майдонига олиб келинди. Бу ерда ҳам бутун дунёни четлаб ўтмаган пандемия шароитида сайёҳлар хавфсизлиги учун кўзлаб қилинган чораларга гувоҳ бўлиш мумкин эди. Айтиш керакки, Туркия ҳукумати коронавирус билан боғлиқ ҳолат мамлакат чегараларига етиб келмасидан аввал мустаҳкам соғликни сақлаш инфратузилмаси, малакали кадрлар ресурслари ёрдамида тезкор равишда барча керакли хавфсизлик чоралари кўриб қўйилганини билдирган эди. Мамлакатда пандемия вақтида юзага келадиган эҳтиёжлар олдиндан ҳисобланиб, миллий ресурсларни қўллаган ҳолда давлат тиббий муассасалари қўшимча ускуналар билан қайта жиҳозлангани пандемия жараёнини энг кам талофатлар билан енгиш имкониятини бериши маълум қилинган.

    Туризмни яна хавфсиз даврга қайтариш учун шу соҳадаги давлат идоралари ва нодавлат ташкилотлари назорати остида, пандемия тарқалишининг олдини олиш ва туристик фаолиятни хавфсиз равишда амалга ошириш мақсадида Пандемия, соғликни сақлаш ва гигиена қўмиталари ташкил этилган. Ҳаво, ерусти ва денгиз орқали қатновлар, шунингдек, туристик объектлар, ичимликлар ва озиқ-овқат саноати бўйича комплекс йўл хариталари ишлаб чиқилган.

    Буни сафар доирасидаги барча ҳудудларда кузатиш мумкин эди.

    Энди бевосита Султон Аҳмад ёки эски ипподром ҳудуди билан танишсак. Султон Аҳмад ёки ипподром майдони Истанбул шаҳрининг Султон Аҳмад кварталида, Фотиҳ туманида жойлашган. Уни Султон Аҳмад ва София масжидлари яқинидан топиш мумкин. Турли даврлардаги тарихий обидаларининг сақланиб қолганлиги билан машҳур. Византиянинг Константинопол даврида майдон ўрнида ипподром бўлган. Унда отлар мусобақаси ўтказиб келинганлиги учун ҳам иккинчи номи халқ орасида тарқалган.

    Тарихи

    Ипподром эрамизнинг 3-асрида римлик император Септимий Север томонидан томошагоҳ сифатида бунёд этилган. У 1300 йил мобайнида кўплаб сиёсий драмаларнинг гувоҳига ҳам айланган. Асрлар давомида майдон қиёфасини ўзгартириб бораверган. Амфитеатр галереялари тўртинчи Салиб юришларида жабрланган бўлса-да, Усмонлилар даврида буткул йўқ қилинган. Қадим ипподромнинг аксарият устунлари Султон Аҳмад масжиди қурилишида ишлатилган. Авваллари бу ерда бўлган 4 та бронза от Салиб юришлари вақтида ўғирлаб кетилган. Ҳозирда у Венецияда сақланади.

    Бугунги кун

    Майдоннинг ландшафт дизайни бугунги кунда бошқача қиёфа касб этган. Айни дамда ҳудудда шаҳар байрамлари, кўргазмалар, учрашувлар, сайиллар уюштириш мумкин.

    Султон Аҳмад майдонига (ипподром) кираверишда эсдалик совғалари сотувчи дўконларни учратиш мумкин.

    Султон Аҳмад майдонига (ипподром) кираверишда эсдалик совғалари сотувчи дўконларни учратиш мумкин.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Феодосий ёдгорлиги.

    Феодосий ёдгорлиги.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Феодосий ёдгорлиги

    Истанбулдаги энг қадимий иншоотлардан бири эрамизгача бўлган 1500 йилга тааллуқли, у қадимий Мисрга тегишли эканлигини иэроглифларга қараб билиш мумкин. Император Феодосийга ёқиб қолгани сабабли уни Мисрдан олиб келишган. Иморат Константинополнинг қадим ҳаёти акс этган 4 та мармар кубларда туради. Ҳозирда ёдгорлик баландлигининг учинчи қисмигина сақланиб қолинган.

    Феодосий иморати Константинополнинг қадим ҳаёти акс этган 4 та мармар кубларда туради.

    Феодосий иморати Константинополнинг қадим ҳаёти акс этган 4 та мармар кубларда туради.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Феодосий ёдгорлиги.

    Феодосий ёдгорлиги.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Константин ёдгорлиги.

    Константин ёдгорлиги.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Султон Аҳмад майдонида сайр қилиш, учрашувлар, байрамлар уюштириш, дам олиш мумкин.

    Султон Аҳмад майдонида сайр қилиш, учрашувлар, байрамлар уюштириш, дам олиш мумкин.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Константин ёдгорлигига устидаги қуш.

    Константин ёдгорлигига устидаги қуш.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Константин ёдгорлиги

    32 метрли қаттиқ тошдан ишланган ёдгорликнинг қад кўтарган аниқ бир санаси ҳақида бирор маълумот йўқ. Ёдгорлик номи эрамизнинг 10-асрида уни қайта тиклаган император номи билан аталади. Қачонлардир иморат тилла суви югуртирилган бронза япроқлар билан безатилган, бироқ Салиб юришлари вақтида уни тилладан, деб ўйлаган жангчилар юлиб олиб кетишган.

    Феодосий ёдгорлиги ва осмон узра парвоз қилаётган самолёт.

    Феодосий ёдгорлиги ва осмон узра парвоз қилаётган самолёт.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Мармара университети.

    Мармара университети.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Тошли фаввора.

    Тошли фаввора.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Тошли фаввора

    Ипподромнинг шимолий қисмидан унча узоқ бўлмаган ҳудудда тошдан ясалган Кайзер Вилгелм фаввораси бор. У немис императори Вилгелм томонидан 1898 йилда Султон Абдулҳамидга туҳфа қилинган. Тошлардаги монограммада сиёсий иттифоқни англатувчи Султон Абдулҳамид II ҳамда Вилгелм II нинг исм-шарифларини кўриш мумкин.

    Ер кадастри ҳудудий бошқармаси.

    Ер кадастри ҳудудий бошқармаси.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Феодосий ёдгорлигидаги иероглифлар.

    Феодосий ёдгорлигидаги иероглифлар.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фируз оға масжиди.

    Фируз оға масжиди.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Илон шаклидаги устун.

    Илон шаклидаги устун.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Илон шаклидаги устун

    3 та бир-бирига чирмашган илонлар шаклидаги устун эрамизгача бўлган 478 йилга тааллуқли. Ўша вақтларда у баландроқ ҳамда учта илон боши ҳам мавжуд эди. Иморат қадимий юнон усталари томонидан уюшган полис шаҳарлар армиясининг форсларга қарши жангидаги ғалабаси шарафига ўрнатилган. Афсоналарга қараганда у қатл этилган форсларнинг қалқонларидан қуйилган. Истанбулга ушбу иморат эрамизнинг 330 йилида Буюк Константин томонидан келтирилган.

    Илон бошлари 18-асргача иморатда турган, ҳозирда йўқ. Ягона сақланиб қолинган илон бошининг тепа жағи Истанбул археология музейида сақланади.

    Ипподром яқинидаги кўчалар.

    Ипподром яқинидаги кўчалар.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Иброҳим подшоҳ саройи.

    Иброҳим подшоҳ саройи.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Турк ва ислом санъати музейи.

    Турк ва ислом санъати музейи.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Истанбулнинг деярли ҳар бир диққатга сазовор манзилларида банкоматларни учратиш мумкин.

    Истанбулнинг деярли ҳар бир диққатга сазовор манзилларида банкоматларни учратиш мумкин.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Йўл кўрсаткичлари.

    Йўл кўрсаткичлари.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Тозалик ва ободонлаштириш бошқармаси ходимлари.

    Тозалик ва ободонлаштириш бошқармаси ходимлари.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Тозалик ва ободонлаштириш бошқармаси ходимлари.

    Тозалик ва ободонлаштириш бошқармаси ходимлари.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Туркия аҳолисининг кўплаб шахсий автомобилларида мамлакат байроғини учратиш мумкин.

    Туркия аҳолисининг кўплаб шахсий автомобилларида мамлакат байроғини учратиш мумкин.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Одам гавжум манзилларда каштан ва жўхори сотувчилари етарлича.

    Одам гавжум манзилларда каштан ва жўхори сотувчилари етарлича.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Майдонларнинг барчасида ҳордиқ чиқариш учун ўриндиқлар бор.

    Майдонларнинг барчасида ҳордиқ чиқариш учун ўриндиқлар бор.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Симитларни ҳам деярли ҳар бир кўчада татиб кўриш мумкин.

    Симитларни ҳам деярли ҳар бир кўчада татиб кўриш мумкин.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Маҳаллий қаҳвахоналар ҳозирча фақат етказиб бериш, буюртма ва ўзи билан олиб кетишга ишламоқда.

    Маҳаллий қаҳвахоналар ҳозирча фақат етказиб бериш, буюртма ва ўзи билан олиб кетишга ишламоқда.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Майдон хавфсизлиги кузатув камералари билан таъминланади.

    Майдон хавфсизлиги кузатув камералари билан таъминланади.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Мавзуга доир:

    • «Дарё» фотосаёҳати: «Пандемия шароитида туризм»га мослашган Аё София ва Султон Аҳмад масжидлари
    • Фото: Туркиядаги энг катта сарой — Долмабахчега саёҳат
    • «Дарё» фотосаёҳати: Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Тақсим майдони ва Истиқлол кўчаси манзаралари
    • «Дарё» фотосаёҳати: Кемалар, денгиз вокзали, балиқ тутаётган одамлардан иборат Босфор бўғози

    06.12.2020, 15:45   Изоҳ (0)   22471
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Time журнали ўз муқовасига «тарихдаги энг ёмон йил»ни жойлаштирди

    06.12.2020, 13:21

    Туркияда бир кеча-кундузда коронавирусдан рекорд даражада ўлим ҳолатлари қайд этилди

    06.12.2020, 11:50

    АҚШ Конгресси марихуанани бутун мамлакат бўйича қонунийлаштиришни ёқлаб чиқди

    06.12.2020, 11:23

    Буюк Британияда 8 декабрдан аҳолини COVID-19’га қарши эмлаш бошланади

    06.12.2020, 07:49

    Эстонияда пандемия сабаб қўшимча чекловлар жорий этилди

    06.12.2020, 07:07

    АҚШ Хитой Коммунистик партияси аъзоларига нисбатан виза чекловини жорий этди

    05.12.2020, 23:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.