• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Туркия туризми 2020 йилда қай ҳолатда? Туризмни ривожлантириш ва тарғиб қилиш агентлиги вакили жавоб берди

    Туркияга 2019 йилда 52 миллион нафар турист ташриф буюрган бўлса, 2020 йилда пандемия туфайли оқим анча камайди ва келувчилар сони 15 миллион нафарга тушган. Бу ҳақда Туркия туризмни ривожлантириш ва тарғиб қилиш агентлиги бошқарув аъзоси ва матбуот котиби Эркан Ягди «Пандемия шароитида туризм» лойиҳаси доирасида ўзбекистонлик журналист ва блогерлар билан матбуот анжуманида айтиб ўтди.

    Эркан Ягди.

    Эркан Ягди.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
    Пандемия туфайли туризм соҳаси жиддий зарар кўрди, десам муболаға бўлмайди. Бизда Анталия, Истанбул, Муғла ва Измир энг кўп меҳмон кутадиган шаҳарлар сирасига киради. Май ва июнь ойларида Туркияда карантин жорий этилгач биз соҳамизда сезиларли йўқотишлар бўлмаслиги учун анча меҳнат қилдик. Туристлар мамлакатга хавфсизликка ишонч билан келишлари учун ишладик. Хусусан, Туркия маданият ва туризм вазирлиги «Хавфсиз туризм сертификацияси дастури»ни жорий этди. Унда сайёҳ самолётдан аэропортгача, ташиш автотранспортидан меҳмонхонагача дуч келадиган барча тафсилотлар ва кўрилган хавфсизлик чораларини жойида кузатиш имкони бор. Яъни пандемия вақтида мамлакатда таътил ўтказмоқчи бўлган меҳмонлар учун керак бўладиган энг кичик ҳолатлар ҳам ўйлаб чиқилган. Барча меҳмонхоналарда ушбу сертификат жорий этилишини назорат қилдик. Унда жами 150 та банд бўлиб, шулардан энг асосий 3 та бандни айтиб ўтишим мумкин. Булар: ниқоб тақиш, ижтимоий масофа сақлаш ва гигиеник тозалик. Сертификат олган меҳмонхоналарни ҳар ойда халқаро ташкилотлар текшириб боради.

    Эркан Ягди, Туркия туризмни ривожлантириш ва тарғиб қилиш агентлиги бошқарув аъзоси ва матбуот котиби 

    – Мамлакатингизга келган сайёҳлар орасида коронавирус инфекциясини юқтирганлар бўлдими? Агар бўлса, уларга қандай ёрдам кўрсатилди?– Келган сайёҳлар орасида вирус юқтирганлар ҳам бўлди, аммо уларнинг миқдори анча кам. Биз меҳмонхоналарда ана шундай сайёҳлар учун алоҳида ҳудудлар ташкил этишни талаб қилдик. Тести «ижобий» натижа берган сайёҳларга 15 кун давомида меҳмонхонада даволаниш учун шароит яратиб берилди. Бундан ташқари, суғурта пакетлари ишлаб чиқилди. «COVID-19» тестини ўз ичига олган тиббий суғурта пакети ташкил этилди. Унга кўра, шартнома билан аэропортлардан олинган авиачипталар, турли савдо жойлари, тур операторлар ва онлайн каналлар орқали харид қилиш мумкин бўлган 15, 19 ва 23 евролик суғурта пакетлари доирасида 3 минг, 5 минг ва 7 минг еврогача барча тиббий харажатлар қопланади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    – Пандемиядаги харажатларнинг ўсиши ҳисобига сайёҳларга кўрсатилган хизматлар нархи ошдими?

    – Тўғри, туризм соҳасида хизматларни хусусий сектор амалга оширади. Бироқ соғлиқни сақлаш тизимининг ҳам бу борада ўз ўрни бор. Бизнинг асосий мақсадимиз эса инсонлар соғлиғини сақлаш. Шу боис нархлар ўзгартирилмади.

    – Туркияда янги турдаги қайси туризм йўналишлари ишлаб чиқилмоқда? Улар орасида спорт йўналишлари ҳам борми?

    – Биз 2023 йилда 75 миллион нафар сайёҳ қабул қилиш ва хизмат кўрсатишни режалаштирган эдик. Бунинг учун сайёҳлик йўналишларини кенгайтириш, йирик давлатлардан кўпроқ меҳмонлар келишини таъминлаш ва кучли реклама муҳитини яратишга эътибор қаратилди. Лекин бу йилги пандемия мўлжалларимизни ўзгартириб юборди. Ҳозирда бизга келаётганларнинг асосий қисмини Россия ва Германия аҳолиси ташкил этмоқда.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    – Туркияга саёҳат қилишни истовчилар кун сайин кўпаймоқда. Шундай экан, бу борада бошқа давлатларга инвестиция киритишга қизиқиш қанчалик юқори?

    – Албатта, туризмни ривожлантириш учун турли давлатларга пул тикилмоқда. Айни вақтда Россия, Ўзбекистон ва бошқа давлатларда тур агентликлар фаолияти йўлга қўйилган.

    Эслатиб ўтамиз, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 30 ноябрь куни коронавирус тарқалишига қарши чеклов чоралари кучайтирилишини маълум қилган, унга кўра, иш кунлари маҳаллий вақт билан соат 21:00 дан эрталаб соат 05:00 гача мамлакат бўйлаб амалда бўладиган комендантлик соати кирган. Дам олиш кунлари — жума куни соат 21:00 дан душанба куни эрталаб соат 05:00 гача одамларнинг кўчага чиқиши тақиқланади.

    Бунгача Туркияда фақат дам олиш кунлари комендантлик соати мавжуд эди. Ражаб Тоййиб Эрдўғон 17 ноябрь куни COVID-19 пандемияси сабабли янги чеклов чоралари жорий этилишини маълум қилганди.

    Мавзуга доир:

    • «Дарё» фотосаёҳати: «Пандемия шароитида туризм»га мослашган Аё София ва Султон Аҳмад масжидлари
    • «Дарё» фотосаёҳати: Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Тақсим майдони ва Истиқлол кўчаси манзаралари
    • «Дарё» фотосаёҳати: Кемалар, денгиз вокзали, балиқ тутаётган одамлардан иборат Босфор бўғози

    06.12.2020, 20:24   Изоҳ (0)   31693
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Пандемия шароитида туризм»: Истанбулдаги Султон Аҳмад ёки ипподром майдонига саёҳат

    06.12.2020, 15:45

    Time журнали ўз муқовасига «тарихдаги энг ёмон йил»ни жойлаштирди

    06.12.2020, 13:21

    Туркияда бир кеча-кундузда коронавирусдан рекорд даражада ўлим ҳолатлари қайд этилди

    06.12.2020, 11:50

    АҚШ Конгресси марихуанани бутун мамлакат бўйича қонунийлаштиришни ёқлаб чиқди

    06.12.2020, 11:23

    Буюк Британияда 8 декабрдан аҳолини COVID-19’га қарши эмлаш бошланади

    06.12.2020, 07:49

    Эстонияда пандемия сабаб қўшимча чекловлар жорий этилди

    06.12.2020, 07:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.