Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 11-турида «Челси» 5 декабрь, шанба куни «Лидс»ни қабул қилди.
Дастлаб меҳмонлар 4-дақиқадаёқ Патрик Бемфорднинг голидан кейин олдинга ўтиб олди. Бунга майдон эгалари 27-дақиқада Оливье Жирунинг голи билан жавоб қайтарди.
61-дақиқада Курт Зума лондонликларнинг иккинчи голини урди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Кристиан Пулишич якуний ҳисобни ўрнатди.
Шу тариқа «Челси» очколарини 22 тага етказиб олган ҳолда биринчи ўринга кўтарилиб олди. Марсело Бьелса қўл остидаги «Лидс» (14) эса 12-поғонада қолди.
АПЛ
11-тур баҳси
5 декабрь, шанба
«Челси» — «Лидс» 3:1
Голлар: 0:1 – 4 Бемфорд, 1:1 – 27 Жиру, 2:1 – 61 Зума, 3:1 – 90+3 Пулишич.«Челси»: Менди, Жеймс, Зума, Чилуэлл, Тиаго Сильва, Ҳаверц (Ковачич, 67), Канте, Маунт, Зиёш (Пулишич, 30), Вернер, Жиру (Абраҳам, 79).
«Лидс»: Меле, Даллас, Эйлинг, Купер, Кох (Льоренте, 9), Ҳаррисон (Поведа, 57), Клих, Рафинья, Филлипс, Алиоски (Родриго, 69), Бемфорд.
Огоҳлантириш: Льоренте (74).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)