Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 12-турида «Реал» 5 декабрь, шанба куни «Севилья» майдонига сафар қилди.
Учрашувнинг биринчи бўлими мадридликларнинг устунлигида ўтди. Зинедин Зидан шогирдлари мезбонлар дарвозаси олдида бир қатор имкониятларга эга бўлди, бироқ танаффусга қадар ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлим дебютида Винисиус Жуниор мадридликларнинг тезкор ҳужумини муваффақиятли якунлади: бразилиялик футболчининг зарбасидан кейин тўп Яссин Бунуга тегиб ўз йўналишини ўзгартирди ва дарвозадан жой олди. Иккинчи бўлимнинг иккинчи ярми «Севилья»нинг кучли босими остида ўтди, бироқ майдон эгалари Тибо Куртуа дарвозасига йўл топа олмади.
Ушбу ғалабадан кейин «Реал» очколарини 20 тага етказиб олган ҳолда 3-ўринга кўтарилди. «Севилья» (16) 5-поғонада қолди.
Ла Лига
12-тур баҳси
5 декабрь, шанба
«Севилья» — «Реал Мадрид» 0:1
Гол: 0:1 – 55, автогол Буну.«Севилья»: Буну, Навас, Кунде, Диего Карлос (Идрисси, 80), Ракитич (ан-Несири, 64), Алеиш Видаль, Фернандо, Жордан (Гудел, 64), Окампос, де Йонг (Сусо, 64), Мунир (Оливер Торрес, 46).
«Реал Мадрид»: Куртуа, Варан, Начо, Менди, Васкес, Модрич, Кроос, Родриго (Асенсио, 66), Каземиро, Винисиус Жуниор, Бензема.
Огоҳлантиришлар: Кроос (44), Модрич (60), Гудел (76), Винисиус Жуниор (89).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)