Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Президентининг фармойишига мувофиқ Акмал Муродов Навоий вилояти маъмурий суди раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги

Акмал Муродов 2006—2008 йилларда Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди судьяси, 2008—2017 йилларда Фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилояти судининг судьяси, 2017 йилдан буён бугунга қадар Ўзбекистон Олий суди судьяси лавозимларида фаолият олиб борган.

Тайинлов муносабати билан ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Олий суди раисининг биринчи ўринбосари Робахон Маҳмудова, Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов ҳамда вилоятдаги ҳуқуқ-тартибот органларининг масъул раҳбарлари иштирок этган.

Аввалроқ Навоий вилояти прокурори Сирдарё вилояти прокурори этиб тайинлангани, Сирдарё вилояти прокурори ўринбосари Навоий вилоятига прокурор бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов