Бокс бўйича Жаҳон чемпиони ва сенатор Мэнни Пакьяо «FDP-Laban» (Филиппин демократик партияси — халқ кучи) партияси етакчисига айланди, дея хабар қилмоқда Fight News.
41 ёшли Пакьяо 2016 йилдан буён сенатор ҳисобланади. Филиппиннинг ҳозирги президенти Родриго Дутерте ҳам айнан шу партия аъзоси ҳисобланади.
Пакьяо 2022 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида ўз номзодини илгари суриши кутилмоқда.
Аввалроқ бу борада хабарлар тарқалган, бироқ боксчининг ўзи бу маълумотларни инкор этганди.
Пакьяо профессионал рингда 69 та жанг ўтказиб, 62 марта ғалаба қозонган (39 нокаут), 7 марта мағлубиятга учраган ва икки бор дуранг қайд этган.
Изоҳ (0)