«Наполи» футбол клубига тегишли «Сан-Паоло» стадионининг номи расман Диего Марадона шарафига қайта номланди.
Неапол мери Луижи де Мажистрис 4 декабрь куни имзолаган қарорга кўра, стадион эндиликда Диего Армандо Марадона номи билан аталади. Ушбу қарорни шаҳар кенгашининг барча аъзолари қўллаб-қувватлаган.
Эслатиб ўтамиз, Марадона 60 ёшида 25 ноябрь куни юрагидаги муаммо сабаб оламдан кўз юмди.
Аргентиналик афсона 1984—1991 йиллар давомида «Наполи» сафида тўп сурган. У неаполликлар билан икки бор (1986/87 ва 1989/90 йилги мавсум) Италия чемпионлигини қўлга киритган, Италия Кубоги ва Суперкубогида ғалаба қозонган. Шунингдек, УЕФА Кубогига эга чиққан.
Мавзуга доир:
- Марадонанинг менежери: «Диего ўзини ўлишга қўйиб берди. У чарчаган ва яшашни хоҳламаётганди»
- Футбол афсонаси Диего Марадона ҳаёти ва фаолиятидаги энг ёрқин лаҳзалар (фотогалерея)
- Аргентинадан Суриягача. Мухлислар Диего Марадона билан видолашмоқда (фотогалерея)
- Марадонанинг неаполлик бемор болага ёрдам бериш учун клубга қарши чиқиб, лой майдонда ўйнаб гол ургани ҳақида кичик ҳикоя
- «Аргентиналик бўлиш бахти ҳеч қандай қийматга сотилмайди». Марадонанинг 100 млн долларга сотилмаган ватанпарварлиги ҳақида
- Диего Марадона 23 йил аввал футбол билан хайрлашганди, бугун эса... Аргентиналик даҳонинг сўнгги учрашуви
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)