Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони, ҳозирда фаолиятини профессионал рингда давом эттираётган Фазлиддин Ғоибназаров (8-1, 5 КО) 5 декабрь куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтадиган мусобақада Фазлиддинга арманистонлик Манук Диланян (11-4, 4 КО) рақиблик қилади.
Диланян беш йилдан буён проф боксда фаолият юритади. У ўзининг вазн тоифасида Арманистоннинг учинчи рақамли боксчиси ҳисобланади. Бунга қадар WBC ва WBA камарлари учун кечган жангларда иштирок этган.
Ғоибназаров ва Диланян ўртасидаги жангга оид видеоларни ушбу ҳавола орқали кузатиб бориш мумкин
Боксчилар жанг олдин вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Унга кўра, Ғоибназаров 67,7 кг, Диланян эса 67,6 кг вазн қайд этди.
Сўнгги бор Ғоибназаров 2019 йилнинг декабрь ойида жанг ўтказган ва унда украиналик Владислав Барановни биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди.
Изоҳ (0)