«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду А Сериянинг ноябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати маълум қилди.
35 ёшли португалиялик футболчи ноябрь ойида Италия чемпионатида учта ўйин ўтказиб, бешта гол урди.
Роналду 8 та гол урган ҳолда А Серия тўпурарлари рўйхатида иккинчи ўринда кетмоқда ва етакчи Златан Ибрагимовичдан («Милан») иккита тўп ортда қолган.
Октябрь ойида Ибрагимович энг яхши ўйинчи сифатида эътироф этилганди.
Мавзуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)