АҚШнинг Aevum компанияси орбитага сунъий йўлдошларни олиб чиқишга қодир кенг ўлчамли учувчисиз бошқариладиган Ravn X аппаратини тақдим этди, деб хабар беради New Atlas.
Учувчисиз бошқариладиган қурилманинг узунлиги 24 метрга, баландлиги эса 5,5 метрга етади. Битта қанотининг узунлиги 18 метрга тенг. Дрон самолётларда ишлатиладиган оддий ёқилғи ҳисобига ҳаракатга келади.
Таъкидланишича, Ravn X деярли ҳар қандай об-ҳаво шароитида парвоз қила олади, дроннинг 70 фоиз деталларидан бир неча маротаба фойдаланиш мумкин.
Аввалроқ Airbus учувчисиз бошқариладиган вертолёти ўзининг илк парвозини амалга оширгани маълум бўлганди.
Изоҳ (0)