Google корпорацияси Play Market дўконидаги мобил дастурлар бўйича 2020 йил якунларини эълон қилиб, «Энг яхши мобил дастур» ва «Энг яхши ўйинлар» номига сазовор бўлганлар рўйхати билан бўлишди, деб хабар беради Spot.
«2020 йил қанчалик қийин келганига қарамай, ушбу мобил дастурлар ва ўйинлар кайфиятимизни кўтариб, дам олишимизга ёрдам берди», — дейилади хабарда.
2020 йилнинг энг яхши мобил дастурлари:
- Loona — MSQRD яратувчилари томонидан тақдим этилган яхшироқ ухлашга ёрдам берувчи дастур;
- Norbu — стресс ва ҳиссиётларни тушунган ҳолда бошқаришга мўлжалланган дастур;
- Microsoft Office: Word, Excel, PowerPoint — мобил қурилмалар ёрдамида Office билан ишлашга ёрдам берадиган дастурлар жамланмаси;
- Grid Diary — қайдлар кундалиги ва маслаҳатлар ҳамда шаблонлар ёрдамида режалаштиргич;
- Zoom — видеоконференция сервиси;
- Calmaria — дам олиш учун нафас олиш техникаси ва машқларига эга сервис;
- Vita — мусиқий кутубхона, эффектлар, фильтрлар ва бошқа функцияларга эга видеотаҳрирлагич;
- Reface — видеодаги юзни алмаштиришга мўлжалланган сервис;
- Dolby On: Record Audio & Music — мусиқалар, подкастлар ва бошқа ижод намуналарини ёзишга мўлжалланган мобил дастур;
- Instories — Instagram учун тайёр вариантлар, мусиқий кутубхона, анимациялар шрифларга эга «Тарих» шаблони;
- Bazaart — суратлар ва график дизайнни таҳрирловчи дастур;
- Tayasui Sketches — импорт суратлар, бошқа функцияларга эга таҳрирловчи қалам ёрдамида сурат чизишга ёрдам берадиган дастур;
- «Всплеск» — мусиқа ёзиб олишга мўлжалланган дастур;
- Timecap — одатлар кузатувчиси.
- Genshin Impact — «Энг яхши ўйин» номинацияси ғолиби;
- «Дўстим Том: дўстлар» — фойдаланувчилар версияси бўйича энг яхши ўйин;
- Brawlhalla — Ubisoft томонидан яратилган, «Энг яхши беллашув ўйини» йўналиши ғолиби;
- Cookies Must Die — Rebel Twins томонидан яратилган энг яхши мустақил-ўйин;
- «Disney: Совуқ саргузашт» — «Энг яхши казуал ўйин» йўналиши ғолиби;
- Fancade — «Энг яхши инновацион ўйин» йўналиши ғолиби, аркада.
Изоҳ (0)