Футбол бўйича Coca-Cola Суперлиганинг 2020 йилги мавсуми ортда қолди.
Унга кўра, «Пахтакор» жамоаси 13 марта чемпионликни қўлга киритди. «Насаф» ва ОКМК жамоалари кучли учликдан жой олди.
Шу тариқа Шота Арвеладзе жамоаси Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди. «Насаф» эса ОФК Кубоги иштирокчисига айланди.
Агар Ўзбекистон Кубоги «Пахтакор» ёки «Насаф»га насиб этадиган бўлса, қаршиликлар ўз юришини Чемпионлар Лигасининг саралаш босқичидан давом эттиради. Бу ҳолатда агар «Насаф» Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига чиқа олса, у ҳолда ОФК Кубоги йўлланмаси ОКМКга насиб этади. Акс ҳолда «аждарлар» ОФК Кубогида иштирок этади ва Олмалиқ клуби халқаро майдонда иштирок эта олмайди.
Сўнгги ўринни қўлга киритган «Бухоро» Про-Лигага равона бўлди. Унинг ўрнига келаси мавсумда «Турон» ҳаракат қилади.
13-поғонани банд этган «Андижон» жамоаси Суперлигага йўлланма берувчи ўтиш ўйинида Про-Лига вице-чемпиони «Нефтчи» билан куч синашади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)