• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Месси, Роналду, Марадона ва Роналдиньо. Футбол тарихидаги бетакрор ўйинчилар

    Одатда футболни «чиройли ўйин» деб аташади. Дарҳақиқат, бу, нафақат драма, ҳиссиётлар ва олдиндан айтиб бўлмайдиган воқелик, балки индивидуал маҳорат ҳамдир. Баъзан миллионлаб қалбларни забт этиш учун энг зўри бўлиш (зарар қилмайди, албатта) ёки ўнлаб мукофотларни қўлга киритиш шарт эмас – шунчаки бошқаларда йўқ нарсани кўрсата олиш лозим. Футбол тарихида эса ўз услубига эга бўлган ва такрорланмас футболчилар талайгина. Уларнинг ўйинини соатлаб томоша қилиш мумкин ва бу инсонга фақат завқ бағишлайди. Уларнинг фаолияти ва шахсияти ҳақида ёзиш эса ўта мураккаб иш, ишлатилаётган ҳар бир сўз даҳоларнинг мавқейига таъсир ўтказиб қўйгандек туюлаверади. Шунга қарамай, қуйида футбол оламининг энг ёрқин ва ноёб футболчилари ҳақида (эҳтиёткорона) фикр юритилади.

    Рене Игита

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Рўйхатни барча замонларнинг энг ёрқин дарвозабонларидан бири бўлган Рене Игита очиб беради. «Телба» лақабли Игитани кўпчилик чаён зарбаси орқали яхши танийди. Бироқ у бу зарбасиз ҳам ўзининг профессионал ва жуда кучли дарвозабон эканлигини кўп бор исботлаган.

    Деннис Бергкамп

    Foto: Google Images

    Foto: Google Images

    Футбол оламининг «Пикассо»си Деннис Бергкамп ўз ишининг чинакам устаси эди. У нафис паслари ва эпчил финтларидан ташқари, доимо ақл бовар қилмайдиган голлар урар ва шу пайтгача кам сонли инсонларгина амалга ошира оладиган ишларни қиларди. Шундай экан, унинг ушбу рўйхатдан жой олгани ҳеч кимни ажаблантирмаса керак.

    Роналдо

    Фото: SportsHeroes

    Фото: SportsHeroes

    Бир пайтлар дунёда фақат битта Роналдо бўлган ва уни бутун дунё энг зўри деб ҳисобларди. Дарҳақиқат, у майдонда шундай ҳаракат қилардики, мухлисларнинг унинг ўйинига тўя олмагандек таассурот уйғонади ва бугунги кунда ҳам Роналдонинг ўйинини ҳар бир футбол ишқибози соғиниши бор гап. 2002 йилги мундиал ғолиби (ўзи) хоҳлагандай гол урадиган ҳужумчилар тоифасидан эди.

    Криштиану Роналду

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Тарихдаги энг яхши футболчи номи учун абадий даъвогар Криштиану Роналду ўзининг техникаси, чексиз голлари ва ишга бўлган муносабати билан ҳеч кимга ўхшамайди. Шунингдек, у иккинчи қаватда ғайриинсоний ўйин кўрсатади. Унинг жарима зарбаларига эса ортиқча тариф бермаган маъқул.

    Пеле

    Фото: АP

    Фото: АP

    1958 йилги мундиалда бутун дунёга ўз номини танитган Пеле умумий ҳисобда уч марта Жаҳон Кубоги бош совринини қўлга киритган ягона футболчи ҳисобланади. Шунингдек, у урилган голлар сони бўйича ҳам ҳамон биринчиликни ҳеч кимга бергани йўқ. Ундан кейин қандай даражадаги футболчи чиқишидан қатъи назар Пеле доимо футбол қироли бўлиб қолаверади.

    Зинедин Зидан

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Тўп билан хоҳлаган ишини қила оладиган Зидан нафақат мамлакати термасини Жаҳон чемпиони қилди, балки унинг халқини ҳам бирлаштира олди. Футболни ақл ва совуққонлик билан ўйнаган Зизу бугун Франция қаҳрамони ҳисобланади. Бундан ташқари, у мураббийлик фаолияти билан ҳам бемалол мақтаниши мумкин. Унинг имзолари орасида ўзига хос дриблинг, узатмаларда юқори даражадаги аниқлик ва энг муҳим учрашувлардаги голлар ажралиб туради.

    Лионель Месси

    Фото: Twitter/@FCBarcelona

    Фото: Twitter/@FCBarcelona

    «У ҳақида ёзманг, унга таъриф берманг. Шунчаки унинг ўйинини томоша қилинг» – деганди Пеп Гвардиола. Ҳа, бу гаплар ҳақиқат. Барчаси оддий, шунчаки унинг томоша қилиш керак, тамом.

    Тўғри, кўпчилик Роналдуни мукаммал ўйинчи ва энг яхши спортчи деб ҳисоблаши мумкин, аммо аргентиналикнинг тўпни олиб юриши, узатмалари ва вазиятларни моҳирлик билан якунлашини сўз билан изоҳлаш жуда қийин. Тан олиш лозим, «Барселона» айнан унинг даврида дунёнинг энг кучли клубига айланди.

    Жорж Бест

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Эҳтимол, футбол оламидаги илк суперюлдуз Жорж бўлгандир. Бунга сабаб Бест (Best сўзи/фамилияси инглиз тилидан таржима қилинганда энг зўри деган маънони билдиради) фамилиясига монанд равишда ҳам майдонда, ҳам унинг ташқарисида бирдек ажойиб ҳаракат қиларди. Айнан шу орқали уни нафақат футбол мухлислари, балки спортдан анча йироқ одамлар ҳам яхши биларди. «Манчестер Юнайтед» унинг саъй-ҳаракатлари туфайли 1968 йилда ўзининг илк Еврокубогини қўлга киритган.

    Диего Марадона

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Марадонанинг Пеледан ягона устун жиҳати унинг майдон ташқарисида ҳам у ердагидан-да фаолроқ экани эди. Шунингдек, у «аср голи» ва тарихдаги энг адолатсиз гол муаллифи ҳисобланади. Эътиборга молик тарафи, Марадона ушбу голларнинг ҳар иккаласини  ҳам бир ўйинда (Англияга қарши) урган.

    Роналдиньо

    Такрорланмас Роналдиньо ҳақиқатан ҳам бошқа даражадаги футболчи ва раққос эди. Бундай дейишга сабаб, у тўп билан шунчаки ҳаракат қилмасди, балки тушунарсиз, аммо жозибали ишларни амалга оширарди. Бразилиялик ҳар доим юзида табассум билан юрар ва майдондаги ҳар бир дақиқадан завқланарди, бу қувонч эса ўз навбатида томошабинларга ҳам ўтарди. Унинг эластик техникаси ҳеч қачон унутилмайди. Роналдиньо шунчалик ажойиб футболчи эдики, ҳатто «Реал» мухлислари уни ўрниларидан турганча олқишларди – бу нимани англатишини эса футбол ихлосмандлари жуда яхши билади...

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Бошқа мақолалар:

    • Зидан, Ибрагимович, Месси Неймар ва Роналдиньо. XXI асрнинг энг техникаси юқори бўлган футболчилари ҳақида
    • Пепедан Ибрагимовичгача. Лионель Месси билан чиқиша олмаган дунё футболи юлдузлари
    • Касильясдан Кокегача. Криштиану Роналду билан чиқиша олмаган дунё футболи юлдузлари ҳақида
    • Харобадан чиққан миллионерлар. Камбағал оилада вояга етган таниқли футболчилар
    • Элдорни эндиликда Москвадаги таксичилар ҳам кузатмоқда. Шомуродовнинг самарали ҳаракатлари ва «Женоа»нинг мағлубиятлари ҳақида

    04.12.2020, 10:00   Изоҳ (0)   23145
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Европа Лигаси. «Арсенал» ва «Рома» йирик ҳисобда ғалаба қозониб, 1-ўринни нақд қилди. «Наполи» плей-офф масаласини сўнгги турга қолдирди

    04.12.2020, 08:32

    Европа Лигаси. «Тоттенҳэм» 6 та гол урилган ўйинда ғалабани ушлаб қололмади, «Милан» 2 та тўп фарқини йўққа чиқариб ғалаба қозонди

    04.12.2020, 01:23

    Суарес топиб берган уй, «Ливерпуль» мухлислари пачоқ қилган машина ва миллионлаб даромад. Филиппе Коутиньо қандай ҳаёт кечиради?

    04.12.2020, 00:15

    Миллатлар Лигасининг ярим финалига қуръа ташланди

    03.12.2020, 22:37

    Европа Чемпионлар Лигасининг 5-тур рамзий терма жамоаси аниқланди

    03.12.2020, 21:13

    Ирфон Каҳвежи Чемпионлар Лигасида Роналдо ва Гарет Бэйлнинг натижасини такрорлади

    03.12.2020, 20:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда аҳолини рўйхатда олишда ноқонуний мигрантлар ҳисобга олинмайди

    Дунё | 8 август, 12:22

    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

    Реклама | 8 август, 12:07

    Бельгия ҳудуди орқали Исроилга ҳарбий юк ташишни тақиқлади

    Дунё | 8 август, 12:15

    Иштаҳани камайтириб, озишга ёрдам берадиган 7 та фойдали маҳсулот

    Саломатлик | 8 август, 12:05

    АҚШ Венесуэла президенти Николас Мадуро боши учун 50 млн доллар мукофот пули эълон қилди

    Дунё | 8 август, 11:52

    Жанглар туфайли 22 мингдан ортиқ сомалилик ўз уйини тарк этган — БМТ

    Дунё | 8 август, 11:40

    Instagram: Тошкентда концерт берган Жей Ло, фарзандини уйга олиб чиққан Афруза, Мадина Тожибоеванинг тўйидан репортаж

    Лайфстайл | 8 август, 11:36

    Украинадаги урушни тугатишнинг 5 та йўли маълум қилинди

    Дунё | 8 август, 10:55

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади

    Ўзбекистон | 8 август, 10:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.