• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Дарё» фотосаёҳати: «Пандемия шароитида туризм»га мослашган Аё София ва Султон Аҳмад масжидлари

    Хабар берилганидек, «Пандемия шароитида туризм» лойиҳасини ташкил қилган Туркия маданият ва туризм вазирлиги ўзбекистонлик журналист ва блогерларни Туркиянинг Истанбул ва Анталия шаҳарларига таклиф этган. 

    Айтиш керакки, Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги «Соғлом Туризм Сертификати» дастурини амалиётга жорий этган. Маданият ва туризм, Ички ишлар ва Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорликда ўтказаётган дастур сайёҳлик сектори меҳмонлари ва ходимларининг саломатлиги, уларни ташиш, жойлаштириш борасидаги татбиқ қилиниши шарт бўлган тадбирлар устидан назоратни амалга оширмоқда.

    Пандемия вақтида Туркияда таътил ўтказмоқчи бўлган меҳмонлар учун COVID-19 тестини ўз ичига олган тиббий суғурта пакети мавжуд.  Унга кўра, шартнома билан келишилган аэропортлардан олинган авиачипталар, паспорт назоратидан олдин турли савдо жойлари, тур операторлари ва онлайн каналлар орқали харид қилиш мумкин бўлган 15, 19 ва 23 евролик суғурта пакетлари доирасида 3 минг, 5 минг ва 7 минг еврогача тиббий харажатлар қопланади. Меҳмонлар самолётдан аэропортгача, ташиш автотранспортидан меҳмонхонагача дуч келадиган барча тафсилотлар ва кўрилган хавфсизлик чораларини жойида кузатиш имкони мавжуд.

    Сафарнинг иккинчи кунида оммавий ахборот воситалари вакиллари мамлакатнинг энг кўзга кўринган жойлари: Султон Аҳмад ва Аё София масжидларида бўлиб, у ерда сайёҳлар учун ҳозирланган шароитларни кўздан кечирди.

    Мамлакатда 3 мингдан ортиқ масжид бор. Мовий масжид номи билан танилган Султон Аҳмад масжиди шаҳарнинг асосий майдонида жойлашган ва майдон каби шу ном билан аталади. Ўзининг иккинчи – «Мовий ранг масжид» номини у мовий ва оқ бўёқлар билан чизилган ўзига хос керамик кошинлари сабабли олган, шу боис масжид ичидан мовий рангда кўринади. Унинг яна бир ўзига хос тарафи унда тўртта эмас, олтита минора борлигидир. Қурилиш ишлари Туркиянинг ўша пайтдаги султони Аҳмад I томонидан 1609—1616 йиллар оралиғида амалга оширилган. Бу ерда бир вақтнинг ўзида 10 минг киши намоз ўқиши мумкин. Гумбазининг баландлиги 43 метр, айланаси 23,5 метр. Олтита минораси мавжуд бўлиб, уларнинг узунлиги 64 метрдан иборат.

    Қурилишда тош ва мармардан фойдаланилган, 7 йилда битган. Масжид билан бирга, Султон Аҳмадда мадраса, шифохона, ошхона, хайрия жамғармаси ҳам бўлган. Бу ердаги карвонсаройни ҳам XIX асрда шифохона билан бирга бузишган. Султон Аҳмад масжид очилганидан 1 йил ўтиб вафот этган.

    Масжид тузилишида Византия ва классик Усмонлилар империяси услуби мужассамлашган. Гумбаз яримгумбазлар ва диаметри 5 метргача бўлган массив колонналарда туради. Асосий гумбаз ҳамда яримгумбазлар Қуръони Карим суралари ва Муҳаммад алайҳиссалом сўзлари билан безатилган. Масжидда 260 та дераза бўлиб, уларнинг аксариятида витражлар (сурат солинадиган ойналар) бор.

    Ички безатиш ишларида 20 мингдан ортиқ мавзули мовий-кул ранг қўлбола кошинлардан фойдаланилган. Уларда лолалар, лилия, чиннигулларнинг расмлари, гулли нақшларни кўриш мумкин. Айнан лолаларнинг 50 дан ортиқ хили бор. Масжидга киришда бронза эшик ҳамда оёқ остидаги гиламни кўриш мумкин.

    Меҳроб мармардан қилинган бўлиб, унинг ёнидан бежирим имом минбари ўрин олган.

    Мовий масжид номи билан машҳур Султон Аҳмад масжиди.

    Мовий масжид номи билан машҳур Султон Аҳмад масжиди.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Мовий масжид номи билан машҳур Султон Аҳмад масжидини кўриш истагида бўлган сайёҳлар сони етарлича.

    Мовий масжид номи билан машҳур Султон Аҳмад масжидини кўриш истагида бўлган сайёҳлар сони етарлича.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Султон Аҳмад масжидига кириш олдидан ҳар бир ташриф буюрувчи хотин-қизлар бошида рўмол ёки бош кийими билан кириши лозим. Кийинишда ҳам маълум қоидаларга амал қилиш сўралади.

    Султон Аҳмад масжидига кириш олдидан ҳар бир ташриф буюрувчи хотин-қизлар бошида рўмол ёки бош кийими билан кириши лозим. Кийинишда ҳам маълум қоидаларга амал қилиш сўралади.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Султон Аҳмад масжиди дарвозасидан Аё София масжидига қараганда.

    Султон Аҳмад масжиди дарвозасидан Аё София масжидига қараганда.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Султон Аҳмад масжиди ичкарисида зиёратчиларга халақит бермаган ҳолда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

    Султон Аҳмад масжиди ичкарисида зиёратчиларга халақит бермаган ҳолда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Масжидда масжид ҳаққига намоз ўқиш истагидаги зиёратчилар кўп.

    Масжидда масжид ҳаққига намоз ўқиш истагидаги зиёратчилар кўп.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Эркаклар ҳудудида аёллар ҳам намоз ўқиш жараёнини кузатишлари мумкин.

    Эркаклар ҳудудида аёллар ҳам намоз ўқиш жараёнини кузатишлари мумкин.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Намоз суралари қайд этилган пештахта.

    Намоз суралари қайд этилган пештахта.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Масжид ҳудудининг харитаси.

    Масжид ҳудудининг харитаси.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ташриф буюрувчилар оёқ кийимларини ечган ҳолда ўзлари билан пластик пакетда олиб киришлари мумкин. Бу ерда пойабзаллар учун махсус жавонлар ташкил этилган.

    Ташриф буюрувчилар оёқ кийимларини ечган ҳолда ўзлари билан пластик пакетда олиб киришлари мумкин. Бу ерда пойабзаллар учун махсус жавонлар ташкил этилган.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ташриф буюрувчилар оёқ кийимларини ечган ҳолда ўзлари билан пластик пакетда олиб киришлари мумкин. Бу ерда пойабзаллар учун махсус жавонлар ташкил этилган.

    Ташриф буюрувчилар оёқ кийимларини ечган ҳолда ўзлари билан пластик пакетда олиб киришлари мумкин. Бу ерда пойабзаллар учун махсус жавонлар ташкил этилган.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Масжидда намоз ўқиганда ҳам масофа сақлаш сўралади.

    Масжидда намоз ўқиганда ҳам масофа сақлаш сўралади.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Масжид ичкариси.

    Масжид ичкариси.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Намоз ўқиш жараёни.

    Намоз ўқиш жараёни.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Масжидда тозаликка катта эътибор берилади. Ҳар 2 соатда кичик тозалаш ишлари олиб борилади.

    Масжидда тозаликка катта эътибор берилади. Ҳар 2 соатда кичик тозалаш ишлари олиб борилади.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Бошқа дин вакилларининг Ислом дини ҳақидаги саволларига жавоб бериш учун маълумотнома маркази ишлаб туради.

    Бошқа дин вакилларининг Ислом дини ҳақидаги саволларига жавоб бериш учун маълумотнома маркази ишлаб туради.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Аёллар учун намоз ўқиш ҳудуди.

    Аёллар учун намоз ўқиш ҳудуди.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Оёқ кийимлар мана шу махсус жавонларга қўйилади. Зиёратчилар мана шу ердан уларни олиб ташқарига йўналиши мумкин.

    Оёқ кийимлар мана шу махсус жавонларга қўйилади. Зиёратчилар мана шу ердан уларни олиб ташқарига йўналиши мумкин.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Масжиднинг чиқиш жойида хайр-эҳсон учун махсус будкада пул қолдириш мумкин.

    Масжиднинг чиқиш жойида хайр-эҳсон учун махсус будкада пул қолдириш мумкин.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Султон Аҳмад масжидида ҳозирда таъмирлаш ишлари жадал кетяпти.

    Султон Аҳмад масжидида ҳозирда таъмирлаш ишлари жадал кетяпти.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Зиёратчилар учун ҳожатхона.

    Зиёратчилар учун ҳожатхона.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Аё София масжиди ҳудудида ҳам ижтимоий масофа масаласига қаттиқ эътибор берилмоқда. Бу ҳақда огоҳлантирувчи ёзувларни ҳар қадамда учратиш мумкин.

    Аё София масжиди ҳудудида ҳам ижтимоий масофа масаласига қаттиқ эътибор берилмоқда. Бу ҳақда огоҳлантирувчи ёзувларни ҳар қадамда учратиш мумкин.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Туркиянинг барча бозорлари, дўконлари, жамоат транспортларида ниқоб тақиш мажбурий саналади. Истанбул, Анқара, Измир, Муғла ва бошқа шаҳарларда жамоат жойларида ниқоб тақиш мажбурий. Ижтимоий масофа (1,5 метрдан кам бўлмаган) сақламаслик ва ниқоб тақмаслик жарималарга сабаб бўлади.

    Аё София масжидининг ташқи кўриниши.

    Аё София масжидининг ташқи кўриниши.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Византия, яъни Шарқий Рим империясининг пойтахти Константинопол, ҳозирги Истанбулдаги Аё София черкови ҳали Ислом бу ерларга келишидан аввал милодий 532-537 йилларда император Юстинианус томонидан қурилган ва деярли минг йил давомида дунёнинг энг катта черкови бўлиб келган.

    Ўз ҳайбати билан асрлар давомида инсонларни лол қолдирган Константинопол шаҳри ва Аё София черковининг христиан дунёсида аҳамияти шунчалик каттаки, Ватикан Католик христианларининг пойтахти бўлса, Константинопол Проваслав-Ортодокс христианларининг пойтахти ва Аё София черкови уларнинг дунёдаги марказий ибодатхонаси бўлган. Бутун дунёдаги Проваслав-Ортодокс христианлари шу черковдан бошқарилган.

    Константинопол 1453 йилда фотиҳ Султон Маҳмуд томонидан фатҳ этилгач шаҳар номи Исломбўлга ўзгартирилади ва кейинчалик Истамбул дея атала бошланди. Шундан сўнг Аё София масжидга айлантирилади. Ўшанда шаҳар аҳолиси мусулмонлардан қўрқиб ҳаммалари Аё Софияга кириб, беркиниб олишган эди. Султон Маҳмуд эса Исломнинг бағрикенглигини кўрсатиб, уларнинг ҳаммасини кечирган ва моли-жонини омон қолдирган.

    Шундан кейин Аё София 481 йил мусулмонларнинг масжиди бўлиб хизмат қилади. 1934 йил эса Мустафо Камол Отатурк қарори билан музейга айлантирилади ва ҳозирги кунгача сайёҳлар зиёрат қиладиган музей ҳолида эди. 2020 йил 10 июлда Туркия Олий суди Отатуркнинг бу қарорини бекор қилди ва Аё София яна қайтадан масжидга айлантирилди.

    Масжидга кириш қисмида туризм полицияси вакилларини кўриш мумкин. Улар пандемия қоидаларига амал қилиниши ҳамда тартиб-интизомга жавобгар.

    Масжидга кириш қисмида туризм полицияси вакилларини кўриш мумкин. Улар пандемия қоидаларига амал қилиниши ҳамда тартиб-интизомга жавобгар.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Масжидда оёқ остига қараб юришни илтимос қилувчи махсус табличкаларни ҳам кўрса бўлади.

    Масжидга аёллар рўмол ёки бош кийими билан киришлари талаб этилади. Рўмоли йўқ аёллар уни махсус дўкончадан харид қилишлари мумкин.

    Масжидга аёллар рўмол ёки бош кийими билан киришлари талаб этилади. Рўмоли йўқ аёллар уни махсус дўкончадан харид қилишлари мумкин.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Масжидга кириш қисми.

    Масжидга кириш қисми.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Аё Софияга кириш олдидан ўнг тарафда таҳорат учун фонтанни кўриш мумкин. У рококо услубида 1740 йилларда бунёд этилган. 

    Аё Софияга кириш олдидан ўнг тарафда таҳорат учун фонтанни кўриш мумкин. У рококо услубида 1740 йилларда бунёд этилган. 
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Бу ерда ибодатхона давридаги қадимий нақшлар ва ёзувларни учратиш мумкин.

    Бу ерда ибодатхона давридаги қадимий нақшлар ва ёзувларни учратиш мумкин.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Масжидга оёқ кийими ечиб, махсус жавонда қолдирилиб кирилади.

    Масжидга оёқ кийими ечиб, махсус жавонда қолдирилиб кирилади.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Масжиднинг йўлаги.

    Масжиднинг йўлаги.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Эркаклар учун намоз ўқиш зали.

    Эркаклар учун намоз ўқиш зали.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Масжиднинг кириш йўлаги.

    Масжиднинг кириш йўлаги.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ижтимоий масофа сақлаш ва намоз вақтида бир-бирига халақит бермаслик учун қўйилган махсус белгилар.

    Ижтимоий масофа сақлаш ва намоз вақтида бир-бирига халақит бермаслик учун қўйилган махсус белгилар.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Масжидда ҳозирда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

    Масжидда ҳозирда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Усмонлилар давридан қолган қандиллар.

    Усмонлилар давридан қолган қандиллар.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Подшоҳларга тож кийдириш ҳудуди. Бу ерда бир вақтлар Византия императорининг тахти жойлашган.

    Подшоҳларга тож кийдириш ҳудуди. Бу ерда бир вақтлар Византия императорининг тахти жойлашган.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Масжидда аёллар ҳам намоз ўқиши учун жой ҳозирланган.

    Масжидда аёллар ҳам намоз ўқиши учун жой ҳозирланган.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Мавзуга доир:

    • Фото: Туркиядаги энг катта сарой — Долмабахчега саёҳат
    • «Дарё» фотосаёҳати: Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Тақсим майдони ва Истиқлол кўчаси манзаралари
    • «Дарё» фотосаёҳати: Кемалар, денгиз вокзали, балиқ тутаётган одамлардан иборат Босфор бўғози

    03.12.2020, 09:30   Изоҳ (0)   35083
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Путин кейинги ҳафтадан бошлаб коронавирусга қарши вакцинация бошлашни буюрди

    03.12.2020, 08:11

    Эрон ядрошунос олим Муҳсин Фахризоданинг ўлдирилиши билан боғлиқ одамларнинг шахсини аниқлади

    03.12.2020, 06:55

    Salesforce компанияси Slack акцияларини 27,7 млрд долларга сотиб олди

    03.12.2020, 06:10

    Интерпол COVID-19’га қарши сохта вакциналар пайдо бўлишидан огоҳлантирди

    03.12.2020, 05:39

    Польшада коронавирусга чалинганлар сони бир миллиондан ошди

    03.12.2020, 04:15

    Озарбайжонда Тоғли Қорабоғдаги урушни тўхтатиш бўйича келишувлар бошланган кун — Ғалаба куни этиб белгиланди

    02.12.2020, 21:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Россия ва Украина учун “буюк ҳафта” бошланаётганини айтди

    Дунё | 11 май, 12:05

    Афғонистонда шахмат расман тақиқланди

    Дунё | 11 май, 11:41

    Самарқанддаги уйда газ портлаши қурбонлари 7 кишига етди

    Ўзбекистон | 11 май, 11:28

    Барчага севимли турк сериалларида янграган энг машҳур 8 та қўшиқ

    Мусиқа | 11 май, 11:00

    “Реал” собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи

    Спорт | 11 май, 10:25

    Шуҳрат Абдураҳмонов вояга етмаган қизга нисбатан жиноят содир этгани рад этилди

    Ўзбекистон | 11 май, 10:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.