• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Модель, журналист, хонанда — карьерасини шоу-бизнесда бошлаган биринчи хонимлар (фото)

    Давлат бошқаруви билан шуғулланадиган раҳбарларнинг рафиқаси бўлгунига қадар мазкур биринчи хонимлар мода, медиа, мусиқа ва кино оламида етарлича машҳурликка эришиб бўлган.

    Карла Бруни-Саркози

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Николя Саркозининг учинчи рафиқаси модель бўлган. Унинг кийиниш услуби ва гардеробидаги либослар сиёсатга модани олиб келган деса ҳам хато бўлмайди. Кийиниши сабаб уни Жаклин Кеннедига қиёслашган. Мусиқачилар оиласида дунёга келган Бруни вояга етганида ижод йўлидан кетишга қарор қилган. Мактабни битирганидан кейин архитектор бўлишни режалаштирган. Аммо моделлик карьерасини бошлаб юборган, City Моdels билан шартнома имзолаганида эндигина 19 ёшга тўлган эди.

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Муваффақиятли лойиҳа ва ҳамкорликлар унинг машҳур бўлишига сабаб бўлган.  Ҳали танилиб улгурмасидан мода оламининг титанлари ҳисобланган Dior, Givenchy, Chanel, Yves Saint-Laurent ва бошқа брендлар билан ҳамкорлик қилган. 90 йиллардаги машҳур моделлар ҳақида гап кетганида Карланинг исмини тилга олмасдан илож йўқ.

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Аммо Карла фақатгина моделлик билан чекланмаган, у ижод қилиш, альбом ёзиш, қисқа қилиб айтганда, мусиқий карьерасини ҳам маромига етказган. Альбом тақдим қилган, мукофотларни қўлга киритган собиқ биринчи хоним айни вақтда ҳам мусиқа билан шуғулланиб туради. Қолаверса, у Елисей саройида яшаган вақтида ҳам ижодни ташлаб қўймаган. Турмуш ўртоғи президент бўлганининг биринчи йилидаёқ Comme si de rien n’était альбомини тақдим қилган. Альбом сотувидан тушган маблағ эса хайрия ишларига сарфланган. 2011 йилда эса у режиссёр Вуди Алленнинг фильмида суратга тушишга ҳам муваффақ бўлган. Гапнинг индаллосини айтганда, Карла турмуш ўртоғидан қолишмайдиган даражада машҳур. Айни вақтда ҳам мавқейини ушлаб туришга ҳаракат қилади ва мусиқий карьерасини давом эттириб келади.

    Мелания Трамп

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Дональд Трампнинг учинчи рафиқаси Мелания коммунистик мамлакатда дунёга келган ягона биринчи хоним саналади. У Люблянада дунёга келиб, модель сифатида карьера қилиш учун у ерни тарк этган. У болалигида Словениядаги болалар мода чиқишида иштирок этган, 16 ёшида эса илк марта профессионал фотосессияда ўзини синаб кўрган.

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    У Карла Бруни сингари машҳур бўлмаган бўлса ҳам мода оламида ўзига яраша ном қозонишга муваффақ бўлган: моделлик агентлари билан шартнома тузиб, мода чиқишлари, журнал муқоваси учун суратлар ҳатто гўзаллик танловида иштирок этган. Трампнинг дўсти Паоло Замполли уни пайқаб, Нью-Йоркда модель сифатида фаолият юритишни таклиф қилмаганида, АҚШга кўчиб бориш унинг хаёлининг кўчасига ҳам келмаган бўларди. Шу баҳона бўлиб Трамп ва Мелания танишиб қолади.

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Шундоқ ҳам чиройли ва латофатли бўлган Меланиянинг ишлари Трамп билан танишувидан кейин янада юришиб кетади. Модель сифатида карьераси гуллаб-яшнайди, реклама агентларидан таклифлар келиб туша бошлайди. Кейинроқ Мелания косметик брендга, заргарлик буюмлари коллекциясига асос солади. Хуллас, Оқ уйнинг бекасига айлангунига қадар ҳам Мелания ўзига яраша машҳур бўлган.

    Софи Грегуар-Трюдо

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Замонамизнинг энг келишган ва машҳур сиёсатчиларидан бири бўлган, Канада бош вазири Жастин Трюдонинг рафиқаси Софи номини аввал бутун дунё аҳолиси бўлмаса ҳам Канаданинг Квебек провинциясидаги ҳар иккинчи одам билган.

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Бунга унинг мунтазам равишда экранларда турли кўрсатув дастурларда чиқиши сабаб бўлган. Ёшлигида фотомодель, рекламачи бўлиб фаолият олиб борган Софи журналистика соҳасига жуда ҳам қизиққан. Маҳаллий радио-телевидение мактабини тамомлаганидан кейин LCN телеканалида ишлай бошлаган. Медиа саноатидаги фаолияти сабаб ҳам у турмуш ўртоғини учратган. Mercedes-Benz томонидан ташкил қилинган хайрия тадбирида бошловчиликка таклиф қилинади ва айнан шу тадбирда Жастин ҳам қатнашади.

    Пэн Лиюань

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Хитой раиси Си Цзиньпин машҳурликда рафиқаси Пэндан ортда деса ҳам хато бўлмайди. Улар ёшлигидаёқ бир-бирига кўнгил қўйиб учрашишни бошлаган, аммо бу вақтда Си эндигина сиёсатга қадам қўйган йигитча бўлса, Пэн Хитой эстрадасида ўз ўрнини топиб бўлган юлдуз эди. Пэн ижод муҳити ҳукм сурган оилада дунёга келган ва мусиқага қизиқа бошлаган.

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Унинг онаси опера йўналишида ижод қилганига қарамай, Пэн ҳарбий қўшиқлар куйлашни афзал билган. Барча давлат тадбирлари усиз ўтмайдиган бўлиб қолган ва ватанпарварлик руҳидаги қўшиқлар билан мухлислар қалбидан жой олган. Биринчи хоним сифатида Пэн бугунги кунда чиқиш қилмай қўйган бўлса ҳам онда-сонда мухлислар кўзини қувнатиб туради.

    Вероника Ларио

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Сильвио Берлусконининг рафиқаси Вероника театр ва кино актрисаси бўлган, аммо юқоридаги хонимлар сингари машҳур бўлмаган. У актрисаликни 70 йиллар ўртасида театрдаги песа ва сериалларда кичик роллардан бошлаган ва бу вақтда Италияда машҳур бўлган режиссёр ва актёр Энрико Мария Салерна билан севишиб юрган.

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Айнан Энрико актриса иштирокидаги песаларни саҳналаштирган. Ижро давомида Ларионинг латофати ва актрисалик маҳорати Берлусконининг ҳам эътиборини тортган. Вероника у билан расмий турмуш қургунига қадар ҳам 10 йил бирга яшаган ва айнан шу вақтда бир неча машҳур фильмларда суратга тушган. Аммо турмуш ўртоғининг хиёнатидан кейин ажрашган ва шундан кейин бошқа актрисалар Берлусконининг қалбини забт этган аёл ролини ижро қилишни орзу қила бошлаган.

    Мавзуга доир:

    • Энг қаттиққўл давлат раҳбарларининг рафиқалари қандай услубда кийинади? (фото)
    • Юксак кийиниш маданияти ва нозик дидга эга 5 малика
    • Фото: ХХ аср гўзаллик тимсоллари қандай келинлик либосида турмушга чиққан?
    • Мелания Трамп кимнинг образини кўчиради?
    • Шайх ва қироллар рафиқалари қандай соч турмакларини маъқул кўради? (фото)
    • Иордания қироличаси Рания ал-Абдулла кийинишда алоҳида эътибор берадиган 7 жиҳат (фото)
    • Шаҳзода ва маликаларнинг гўдаклигида олинган суратлари (фото)
    • Иванка Трампнинг Кейт Миддлтон, Меган Маркл ва бошқа маликалардан кўчирган образлари

    02.12.2020, 18:45   Изоҳ (0)   41572
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ишдаги ишқ: Муносабатлари тўйгача етиб бормаган турк киноси юлдузлари (фото)

    02.12.2020, 16:37

    90 йиллардаги хит қўшиқлар ижрочиси, хонанда Нилуфар Саидова нега кўринмай кетди?

    02.12.2020, 14:21

    Леди Гага, Мадонна ва Мерилин Монро: Машҳурликка қадар бутунлай бошқа ташқи кўринишга эга бўлган юлдузлар (фото)

    01.12.2020, 19:14

    Уй-музей, шахсий самолёт, қимматбаҳо машиналар: Болливуд қироли Шохруҳ Хон қандай яшайди? (фото)

    01.12.2020, 16:16

    «Қалпоқ»даги Мараймамат — актёр Раҳмонали Суропов шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилди

    01.12.2020, 14:10

    «Уммон» гуруҳи хонандаси Шоҳруҳ санъатни тарк этганини маълум қилди (видео)

    30.11.2020, 22:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди




    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг уч мулозими ишдан олинди

    Ўзбекистон | 25 июл, 23:40

    “Манчестер Сити” собиқ футболчисини ортга қайтаради — Романо

    Спорт | 25 июл, 22:50

    Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди

    Ўзбекистон | 25 июл, 22:39

    “Америкаликларнинг 53 фоизи Эпштейн иши Трамп туфайли эълон қилинмаяпти деб ҳисоблайди” — сўровнома

    Дунё | 25 июл, 22:15

    “Канада Фаластин давлатининг БМТда тан олинишига интилмоқда” — Марк Карни

    Дунё | 25 июл, 21:53

    ESPN. Дунёнинг энг яхши бокcчилари рейтинги янгиланди

    Спорт | 25 июл, 21:45

    Бразилия АҚШни президентга қарши тўнтариш тайёрлашда гумон қилмоқда

    Дунё | 25 июл, 21:27

    Москвада 50 ёшли ногиронни ўлдирган ўзбекистонлик мигрантга жиноят иши қўзғатилди 

    Дунё | 25 июл, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.