Хонанда Муниса Ризаева сирли ошиғи томонидан ҳар куни уйи олдида тайёрланаётган сюрпризлар видеоси билан бўлишиб бормоқда.

Биринчи видеода Мунисанинг эшиги олдида атиргул япроқларидан ясалган юрак, унинг ичида шамлар билан Муниса сўзи ясалгани ҳамда юракча шаклидаги шарлар илинганини кўриш мумкин. Муниса Ризаева ушбу сюрприздан ҳайратланганини билдириб, фолловерларидан «Унга турмушга чиқайми ёки йўқми?» деб сўраган.

Иккинчи видеода эса хонанданинг уйи олдида атиргулли катта юрак ҳамда унга атаб серенада куйланаётгани акс этган. «Уйга келсам, мени мана шундай гўзаллик кутаётган экан», — дейди Муниса Ризаева.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда Муниса Ризаева иштирокидаги яна бир видео тарқалди. Унда хонанданинг ресторандаги хизматга шошиб кириб келаётгани, унинг ёнидаги ёрдамчилари йўлда турган йигитни итариб юборгани, хонанданинг эса ундан маданият билан узр сўрагани акс этган.