• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Коинот

    Тириклик коинотдан келиб қолганми? Ҳаёт учун энг зарур 6 элементнинг ҳаммаси кометада мавжудлиги тасдиқланди

    67P/Чурюмов-Герасименко кометаси ядросидан олинган чанг намуналарини текшириш шуни кўрсатдики, унда қаттиқ ҳолатдаги фосфор элементи мавжуд экан! Бу шуни англатадики, Ерда ҳаёт пайдо бўлиши учун энг зарур кимёвий элементларнинг барчаси кометалар орқали ташиб келтирилган бўлиши мумкин. Фанда бундай назария панспермия назарияси дейилади ва унга кўра, ҳаёт муждаларини кометалар бутун коинот бўйлаб ташиб юради, деб қаралади. Шундай кометаларнинг бирор қулай муҳитли сайёрага яқинлашувидан кейин ўша сайёрада ҳаёт юзага келиши мумкин.

    Яқинда Қироллик астрономик жамияти сайтида Финляндиянинг Турку университети физика ва астрономия факультети олими Гарри Лето бошчилигидаги илмий гуруҳнинг шу ҳақидаги мақоласи эълон қилинди. Naked science нашри ушбу илмий ишнинг асосий жиҳатлари ҳақида материал берган эди. «Дарё» ушбу материални таржима тариқасида тақдим этади.

    Фото: ESA

    Фото: ESA

    Розетта миссияси якунланганига тўрт йилдан ошган бўлса-да, у орқали олинган маълумотлар ҳали охиригача ўрганилгани йўқ. Тадқиқотчилар Розетта зондининг фойдали юкламасидаги энг муҳим қисмлардан бўлган COSIMA (Cometary Secondary Ion Mass Analyser) ускунасидан олинган маълумотларни таҳлил қилиб чиқди. Бу аппарат икки йил мобайнида 67P-Герасименко-Чурюмов кометасини бир неча километр масофадан туриб батафсил ўрганган.

    Бошқа нарсалар қатори, зонд кометадан учиб чиққан ва унинг атрофида учиб юрган чанг зарраларидан ҳам тутиб олган. Ушбу чангни ёки комета ядросидаги модданинг буғланиши туфайли чиққан газлар оқими кўтариб чиққан бўлади ёки у кометанинг космик чанг билан тўқнашувидан ажралиб чиққан бўлади.

    Макс Планк номидаги Германия Коинот физикаси институти томонидан ясалган COSIMA аппарати иккиламчи ионларни масса-спектрометрия воситасида таҳлил қилиш орқали комета ядроси чангининг кимёвий таркибини ўрганди. Бунда чанг зарралари индий ионлари билан нишонга олинди ва бунинг натижасида ҳосил бўлган иккиламчи ионларнинг спектри текширилди. Шундай экспериментларнинг бирида олимлар фосфор (P+) ионларини аниқлади. Олинган намуналарнинг қаттиқ экани ва атрофда газ моддалар йўқ ҳолатда очиқ коинотда олинганидан хулоса қилиндики, ядро кометаси материалида қаттиқ ҳолатдаги фосфор бирикмалари мавжуд экан!

    Фосфорнинг апатит жинслари сингари буғланмайдиган бирикмалар таркибида мавжуд экани унга турли космик жисмлар таркибида кўчиб юришга имкони беради. Демак, ушбу механизмга нима учун Ер сайёрасида ҳаёт учун зарурий элементларнинг бу қадар мўл экани ҳақидаги саволга жавоблардан бири сифатида қараш мумкин. Бундан ташқари, кометада қаттиқ ҳолатдаги фтор ҳам аниқланди. Лекин буни янгилик дейиш қийин, чунки комета ядросидан фтор аввал ҳам топилган эди.

    Фанга маълум биологик молекулаларнинг жуда кўп қисми олти асосий кимёвий элементдан ташкил топган ва ушбу кимёвий элементларнинг формуласидан CHNOPS шаклидаги аббревиатура ҳосил бўлади. Булар – углерод (C), водород (H), азот (N), кислород (О), фосфор (P) ва олтингугурт (S) элементларидир. Буларсиз ҳаёт мавжуд бўла олмас эди, чунки деярли барча ҳужайралардаги энг муҳим функцияларни айнан ушбу элементлар таъминлаб беради.

    CHON қисми Ерда кўплигининг сабаби олимларга аввалдан маълум эди, яъни бу элементларга Ерга тез-тез қулайдиган C синфга мансуб астероидлар сабабчи бўлган эди. Олтингугуртнинг бу қадар кўп экани ҳам аввалдан ҳеч кимни ҳайрон қолдирмаган. Ердаги кўплаб қаттиқ жинслар таркибида олтингугурт сероб.

    Фосфор борасида яқин-яқингача тушунарсиз ҳолат сақланиб қолаётган эди. Ёш юлдузлар ва кометалар атмосфераси атрофида муайян миқдорда газ ҳолатидаги фосфор мавжудлиги аниқланди. Лекин бу кимёвий элементнинг катта миқдорда Ерга ёки бошқа сайёрага етиб келиши учун у қаттиқ шаклда бўлиши лозим эди. Олимларнинг ушбу кашфиёти ҳаёт шаклланиши учун зарурий кимёвий элементларнинг қандай тарқалишини тушуниш йўлида ўта муҳим кашфиёт бўлди.

    29.11.2020, 20:41   Изоҳ (0)   36635
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    NASA астронавти Crew Dragon ойнасидан туриб Ерни видеога олди

    27.11.2020, 12:34

    Хитой Ойдаги тупроқ намуналарини йиғишга мўлжалланган зондини муваффақиятли учирди (видео)

    25.11.2020, 13:59

    Астрономлар декабрда камдан кам учрайдиган самовий ҳодиса кузатилишини маълум қилди

    24.11.2020, 17:27

    Ерга қиймати 17,4 млрд долларлик астероид яқинлашмоқда

    20.11.2020, 16:11

    Диаметри 10 метр келадиган астероид Ердан рекорд даражада яқин масофадан учиб ўтди. Унинг тўқнашувига 350 км етмаган

    20.11.2020, 12:23

    Бортида 4 астронавт бўлган Crew Dragon кемаси ХКСга муваффақиятли қўнди (видео)

    17.11.2020, 12:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30

    Трамп Путиннинг бутун Донбассни эгаллаш талабини қўллаб-қувватлади — ОАВ

    Дунё | 17 август, 18:40

    Путин Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистон | 17 август, 18:08

    Исроил фаластинликларни Ғазо жанубига мажбуран кўчиришга тайёргарлик бошлади

    Дунё | 17 август, 17:40

    Шавкат Мирзиёев Покистон президентига таъзия йўллади

    Ўзбекистон | 17 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.