26 ноябрь куни дунёнинг турли бурчакларидан олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини тақдим этамиз.
Шотландиянинг Стерлинг ҳудудида Лотти ва Жасмин Мюр Blair Drummond Smiddy дўконидаги арчали лабиринтда сайр қилишмоқда.
Фото: PА
Хитойнинг Сямин шаҳрида «Олтин хўроз» мукофотининг очилиш маросимида рақсга тушаётган раққосалар.
Фото: Sinxua
Непалнинг Катманду шаҳрида дарсга келаётган ўқувчи. Мактаб директори онлайн дарсларда қатнаша олмаётган ўқувчилар учун дарслар ташкил этмоқда.
Фото: EPA
Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳридаги президентлик саройида афсонавий футболчи Диэго Марадонанинг тобути олиб чиқилишини кутаётган ишқибозлар.
Фото: AP Photo
Аргентина халқи афсонавий футбол юлдузи Диэго Армандо Марадонанинг бевақт ўлимига қайғурмоқда.
Фото: Reuters
Россиянинг Ставропол шаҳрида яшовчи Павел Приходко тишлари билан икки тоннали йўлтанламас машинани 1200 метрга судраб борди.
Фото: Reuters
Ангела Меркелнинг қароргоҳи деворига антиглобалистик шиорлар ёзилган автомобиль келиб урилди.
Фото: Reuters
Эфиопия армияси жангчилари Тиграй туманидаги муҳожирлар учун келтирилган гуманитар ёрдамни қўриқламоқда.
Фото: Reuters
Масофавий бошқарилувчи робот Мисрдаги шифохоналардан бирида коронавирусга чалинган беморга қарамоқда.
Фото: Reuters
Аввалги кунларнинг фотогалереялари:
- Маймунлар учун мусиқа, сув кечаётган муҳожирлар, муз устида учаётган одамлар. 24 ноябрь суратлари
- Муз ёмғири, коронавируснинг учинчи тўлқини, кучайиб бораётган вулқон. Ҳафта суратлари
- Палаткалардаги болалар, соҳилга чиқиб қолган кит, интернет излаб дарахтга чиқиб олган эркак. 17 ноябрь суратлари
- Денгизда ўтирган қорбобо, 17 ёшли она, вайроналар ичидаги сотувчи. 16 ноябрь суратлари
- Итга қўйилган олтин ҳайкал, пойгачи каптарлар, 6 мингта ғозни боқаётган фермер. 13 ноябрь суратлари
- Бўшаб ётган модалар шаҳри, кўзойнакли ит, устунни қучган Трамп. 6 ноябрь суратлари