Хитойда фритиллярия гуллари тошлар орасига кириб, одамлардан яширинишни ўрганди, деб ёзади The Guardian.

Фото: The Guardian

Олимлар тез-тез доривор гиёҳлар териб олинадиган жойларда ушбу гулнинг барглари тошлар билан бир хил эканлигини аниқлади. Шунинг учун ҳам фритиллярия ўсганидан сўнг уни фарқлаш қийин бўлиб қолади.

«Биз фритилляриядаги ўзгаришлар ўтхўр ҳайвонлар туфайли юз беради, деб ўйлар эдик, аммо бундай эмас экан», − дейди Хитойнинг Кунмин Ботаника институти доктори Ян Ню. – Кейинчалик бунга сабаб инсонлар эканлигини аниқладик».

Тадқиқотчилар ўсимлик йиғувчилар фритиллярия гулларининг эволюциясига таъсир ўтказиши ва бошқа рангга киришга сабаб бўлишини тахмин қилди. Ўз рангини ўзгартирган ўсимликларда эса яшаш имконияти юқори бўлади.

Фритиллярия – кўп йиллик ўсимлик бўлиб, беш йилдан сўнг гуллайди. Гулнинг пиёзи Хитой анъанавий тиббиётида икки минг йилдан кўпроқ вақт давомида ишлатилган. Сўнгги йилларда унинг юқори нархи ҳосилни кўпайишга олиб келди.