Россиянинг Томск шаҳрида 6 ёшли қизча кўп қаватли турар жой биносининг тўртинчи қаватидан йиқилиб тушди ва ҳеч қандай жароҳат олмади, деб хабар беради «ТАСС».
Кўнгилсиз ҳодиса 21 ноябрь куни кечқурун содир бўлган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган кадрлардан кўриш мумкинки, қизалоқ қор уюми устига йиқилган ва шундан сўнг унинг ичидан чиқиб, юриб кетган.
Мазкур ҳодиса жойига тез ёрдам машинаси етиб келган ва қизча тиббиёт муассасасига олиб борилган, у эрталабгача ўша ерда қолган. Болакайнинг аҳволи «қониқарлига яқин» дея баҳоланган бўлиб, травматология бўлинмаси назорати остида.
Вилоят тергов хизмати ва прокуратураси ҳолат юзасида текширувларни бошлаган. Дастлабки маълумотларга кўра, қизалоқ онаси уйида йўқлигида балкондан йиқилиб тушган. Квартирада эса фақат она-бола яшайди.
Изоҳ (0)