Россиянинг Зеленоград шаҳрида жойлашган Кончаловский номидаги клиника шифокорлари 53 йил давомида бурнида танга билан юрган эркакни операция қилди, деб хабар беради Meduza.
Эркак шифохонага нафас олишда қийналаётгани сабаб мурожаат қилган. Ўтказилган компьютер томографияси бурун бўшлиғи номаълум буюм билан ёпилиб қолгани ва нафас олишдаги муаммо айнан шу сабаб юзага келганини кўрсатган.
Бемор олти ёшлигида 1 тийинли тангани ўйнаганини эслаган. Ўшанда у тангани бурнига тиққан ва чиқариб ололмаган, аммо онасига бу ҳақида ҳеч нарса демаган — жазолашидан қўрққан. Кейин эса буни умуман унутиб юборган. Орадан 53 йил ўтгач танга тошли ўсимта билан қоплана бошлаган.
Эркак операция қилинган: шифокорлар тангани чиқариб олган ва шу билан бирга, буруннинг қийшайган тоғай қисмини олиб ташлаган. Фақат бемор тиббиёт ходимларининг маслаҳатларига қарамай, операциядан сўнг бурун бўшлиғига қўйиладиган тампонларни муддатидан олдин чиқариб олган. «Онасидан қаттиққўлроқ одам йўқ у учун», — дея шикоят қилади шифокорлар.
Аввалроқ Янги Зеландияда истиқомат қилувчи бола бурнига кириб қолган ўйинчоқ машина қисми билан икки йил юргани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)