• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда дарахтлар ва буталарни кесишга мораторий бир йилга узайтирилиши мумкин

    Ўзбекистонда дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларини кесилишига жорий қилинган мораторий 2021 йил охиригача узайтирилиши мумкин. «Gazeta.uz»нинг маълум қилишича, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклиф киритган.

    Фото: «Protoday.uz»

    Фото: «Protoday.uz»

    Қўмита вакилининг таъкидлашича, дарахт кесилишига энг катта таъсир қурилиш объектларида учрамоқда. «Қурилиш борки, ҳеч бўлмаганда битта дарахт кесилиш ҳолати учрайди. Мораторийни узайтириш билан бирга, қурилиш объектларига тавсиялар ва талаблар қўйилиши режалаштирилган», — деди қўмита ахборот хизмати раҳбари Абдуллаев Бунёд.

    У шунингдек, мораторий даврида нафақат дарахтларни кесишни чеклаш, балки уларни соғломлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш кўзланганини қайд этди. Маълум бўлишича, шу йили Бобур парки ҳудудида дронлар ёрдамида зараркунанда ҳашаротларга қарши трихограмма уруғи сепилган, қолаверса, кимёвий стимулятор воситалари орқали чириш арафасидаги дарахтларни соғломлаштириш бўйича тажрибалар ҳам ўтказилган.

    Президентнинг 2019 йил 30 октябрдаги фармони билан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига 2019 йил 1 ноябрдан 2020 йил 31 декабрга қадар мораторий жорий этилган эди. Ушбу ҳужжат билан мораторий амал қилиш даврида ваколатли давлат органларига дарахт ва буталар қимматбаҳо навлари кесилишига рухсат бериши ман этилган.

    Мораторий амал қилиш муддати тугамасдан дарахтларни ноқонуний кесиш билан боғлиқ бир қанча ҳолатлар қайд этилган эди. Май ойида Сурхондарёда фуқаро автосервис қуриш мақсадида 35 туп қарағай дарахтини кесгани учун 165,5 миллион сўм миқдорида жаримага тортилган.

    Июлга келиб Давлат экология қўмитаси Тошкент марказида кўп йиллик чинорлар ноқонуний равишда каллаклаб ташланганини тасдиқлаганди. Воқеа жойига пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам ташриф буюриб, муаммони суд орқали ҳал этиш лозимлиги ва ким ноҳақ бўлса, ўша қонун олдида жавоб бериши кераклигини таъкидлаган эди. Июль ойида шу каби ҳолат Нурафшонда ҳам кузатилди. Унда йўл четидаги 37 туп дарахт, шундан 26 туп кўп йиллик чинорлар кесиб ташлангани ва зарар 1,1 миллиард сўмни ташкил этгани аниқланган.

    Шу кунларда «Туркистон» саройи атрофидаги дарахтларга белги қўйилгани ва улар кесилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Давлат экология қўмитаси белги қўйилган дарахтлар имкон қадар кесилмаслигини, ўсимлик зараркунандалари ва табиий омиллар таъсирида зарарлангани, турли коммуникацияларга таҳдид солаётган дарахтларга махсус белги қўйилганини маълум қилган эди.

    7 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманидаги Гагарин кўчасида жойлашган дарахтларнинг ноқонуний кесилиш ҳолати бўйича жойлаштирилган пост юзасидан олиб борилган ўрганиш ишларида бир дона чинор дарахти ноқонуний кесилгани аниқланганди. Ўсимлик дунёсига келтирилган зарар 42,9 миллион сўмни ташкил этган.

    Мавзуга доир:

    • Тошкентда тадбиркор 81 та дарахтни кесиб ташлади
    • Тошкент вилоятида 200 та дарахт ноқонуний кесиб ташланди
    • Тошкент прокурори шаҳарнинг ҳар бир туманида бир млн донадан дарахт экилишини эълон қилди

    24.11.2020, 16:13   Изоҳ (0)   42121
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Маросим ташқарида 5-6 дақиқа давом этган». Бахмалда туман ҳокими иштирокидаги тадбирда юпун кийинган ўқувчи қизлар совуқда қолдирилганига изоҳ берилди

    24.11.2020, 15:31

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 25 ноябрь куни қор ёғиши мумкин

    24.11.2020, 15:10

    Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси 2020 йил ноябрида 882 млн сўмга Toyota Prado сотиб олди. Кенгес икки йил аввал ҳам 886 млн сўмга Prado сотиб олганди

    24.11.2020, 14:09

    Бектемир туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори қўлга олинди

    24.11.2020, 13:47

    Каттақўрғон туманига 25 кун ичида иккинчи марта вақтинчалик ҳоким тайинланди

    24.11.2020, 13:35

    Ўзбекистондаги тижорат банкларида доллар курси 10 450 сўмга қадар кўтарилди

    24.11.2020, 13:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.